Latest news

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  2 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  3 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

ФОТОМАҚОЛА. Месси ва "Жек Читтак" "Локомотив"да News

ФОТОМАҚОЛА. Месси ва "Жек Читтак" "Локомотив"да

Кеча Ўзбекистон кубоги 1/8 финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

Кечаги учрашувлардан бирида "Локомотив" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди ва 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Қуйида ана шу учрашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Локомотив" тўпурари Марат Бикмаевнинг оила аъзолари уй ўйинларида доимий тавишда уни стадиондан қўллаб-қувватлашади. Юқоридаги суратда Бикмаевнинг ўғли ва қизи.

Бир кун олдин "Пахтакор" стадионида "шерлар"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихий натижа қайд этган "Насаф" мураббийлари ва футболчилари ҳам кечаги баҳсни стадионда кузатиб боришди.

Ва албатта, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ҳам кеча "Локомотив" стадионида эди.

Марат Бикмаев майдонга чиқиб келишда Сардор Мирзаев ва Жасур Ҳасановларга бугунги ўйинни жаҳон футболи "юлдузи" кузатишини айтган пайт )

- Гоооллл! Қани ўйинни кузатаётган анави "юлдуз", мени голимни кўрдими?

"Суюнчи" фильмидаги Турсунбой рақибларни иштонидан тортса, Шукурали Пўлатов футболкасидан тортаркан )

Локо футболчилари Азизбек Усмоновдан жуда кўп бор ўтиб кетишди.

- Марат ака, мен бош билан гол урдим, бунақаси кам бўлади. Қани анови "юлдуз"? Мени голим сизникидан чиройлироқ чиқди. )

Жалолдиньо санъат асари яратишидан бир лаҳза олдин.

- Мара, Диёр, ким чиройли гол уриши борасида баҳс кетаётганмиди? Тўғри, сизлар чиройли голлар киритдингиз. Меники чиройли эмас, шедевр. ;)

Мана ўша "юлдуз". Месси кечаги учрашувни бевосита "Локомотив" стадионидан кузатиб борди.

Беллашувни кузатиб бораётган "юлдуз" ким эканлигини кўрган Машарипов.

Бу эса "Жек Читтак".


Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТО


Толибжон Қосимов

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика