Latest news

16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  1 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  2 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  5 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  5 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0

Фотомақола: "Локомотив" - "Пахтакор" 1:3 News

Фотомақола: "Локомотив" - "Пахтакор" 1:3

Йилнинг марказий ўйинига кўпчилик гувоҳ бўлди. Биз эса одатга кўра энг сара суратларни эътиборингизга тақдим этамиз.




Учрашувни бошқарган ҳакамларга икки жамоа ҳам эътироз билдирмади. Аммо умумий қилиб олганда, улар ўзимизнинг ҳакамлардан бир калла устун эмаслар. Ўзимизда ФИФА ҳакамлари турганда, четдан легионер ҳакам олиб келиш тўғри бўлмаса керак. Қолаверса, бу чемпионатга нисбатан ФИФАда ҳам шубҳа уйғониши мумкин бўлади. Шунинг учун Кубок финалини ўзимизникилар бошқара қолгани яхши. Фақат икки жамоа ўзаро келишиб олса бўлгани, яъни очиқ ўйин қилишга.




Ўйин бошланган ҳам эди-ки, Кримец калла "қўйди". 0:1. Тарихга назар ташласак, олий лигадаги энг тезкор гол айнан мана шу жамоалар ўртасидаги баҳсда қайд этилган. 2008 йил "ЖАР"да бўлиб ўтган "Локомотив" - "Пахтакор" баҳсида "темирйўлчилар" легионери Эвертон адашмасам, 8-сонияда Нестеров дарвозасини ишғол қилганди. 




Ака-ука Тожиевлар тўп учун курашишяпти. Кечаги ўйинда Фарҳоддан фарқли равишда Камолиддиннинг ўйини қовушди.




Лобанов ҳимоячиларга бақиряпти. Фарҳод эса ярим ҳимоячиларга. Ўйин жуда асабий кечди, афсуски, бундай ўйинлар сони жуда-жуда кам.




Ўзбекистондаги ҳар томонлама легионер мақомига жавоб берувчи камдан кам футболчилардан бири. Узоқ танаффусдан сўнг Боян қайтди.




Шахсий фикрим, Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирилиши керак бўлган энг керакли ҳужумчилардан бири бу - Алишер Шоғуломов. Кеча кун қаҳрамони бўлиши мумкин эди, афсуски, унинг дарвозага яқин масофадан берган зарбаси қийшиқ кетди. Акс ҳолда, ҳисоб 2:2 кўриниш олиши мумкин эди.





Бу голга таъриф: - "ФИНИШ!"




Балки Солиев йил давомида майдонда кўринмаган бўлиши мумкин, аммо ўз тажрибаси билан ёшларни кучайтира олди.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика