Latest news

16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  6 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  4 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7

Фотомақола. Гонконг билан ўйинга тайёрмиз! News

Фотомақола. Гонконг билан ўйинга тайёрмиз!

Бугун маҳаллий вақт билан соат 13:30да Ўзбекистон терма жамоаси Гоянг стадионида ўз машғулотларини ўтказди.
Афсуски B гуруҳи вакиллари учун ажратилган машғулот майдонлари анча узоқда жойлашган. Медиа қишлоқдан 53км масофа, тирбандликсиз 40 дақиқага яқин, иш кунлари бир соатдан сал кўпроқ юрасиз. Машғулот вақти ҳам тушлик пайтига қўйилган. Барча стадионлар бандлиги боис, ҳеч ким ўзи истаган вақтга қўя олмайди.

Машғулот учун яратилган шароит аъло даражада. Гоянг стадионида К-Лига Челенж иштирокчиси Гоянг Хай жамоаси уй ўйинларини ўтказади.

Машғулотларда Миржалол Қосимов иккита бир хил таркиб тузди. Сариқлар қуйидагича кўриниш олди:

Элдор Суюнов, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Азамат Исроилов, Владимир Козак, Жамшид Искандаров, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Наврўзбек Алимов.

Катта эҳтимол билан бу Гонконг терма жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушадиган таркиб. Машғулот сўнггида Миржалол Қўшоқович юқоридаги футболчилар билан ишлади. Шуҳрат Мақсудов эса қуйидагилар билан:

Никита Рибкин, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Дилшод Жўраев, Фарруҳ Сайфиев, Воҳид Шодиев, Шаҳзодбек Нурматов.

Машғулотдан аввал барча Шуҳрат Мақсудовни туғилган куни билан табриклади. Одатга кўра Пётр Гизимчук Никита Рибкин ва асосий посбонимиз Элдор Суюнов билан ишлади. Бахтиёр Ашурматов эса Саудия Арабистони - Лаос ўйинига кетган эди.

Машғулот бошланиши олдидан делегациямиз вакилларидан бири савол берди:
- Сиз ҳам Тошкентга биз билан қайтасизми?
- Йўқ, сизлар мен билан кетинглар яхшиси. Мен финалга қадар шу ердаман. Сизлар эрта кетиб қолманглар тағин.

Кайфиятлар аъло. Насиб қилса, эртага албатта ғалаба қозонамиз. Бугун эса жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак, Сурияни мағлубияга учратиб.


П.С: Сайт маълумотларидан ФЭ газетасидан бошқа биронта спорт нашри фойдаланиши қатъиян ман этилади. Маълумотлардан фойдаланиш учун маъмурият билан алоқага чиқиш талаб этилади.


Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика