Latest news

11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  4 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   3 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  6

Фотомақола: "CA"да ОАВ куни муносиб нишонланди News

Фотомақола: "CA"да ОАВ куни муносиб нишонланди

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан "CA"да устоз журналистлар ва фахрий меҳмонлар жам бўлишди.

Мана иккинчи йилдир-ки, анъанага айланиб улгураётган байрамимизни нишонлаш маросими юқори кайфиятда ўтди. Бу сафар меҳмонларимиз қаторидан мартабали кишиларнинг ўрин олгани ОАВ аҳлини хурсанд этди.


Меҳмонлар қаторида, Мурод Алиев (Маданият ва спорт ишлари вазирининг спорт ишлари бўйича ўринбосари), Ойбек Касимов (МОҚ бош котиби), Раҳимжон Обидов (Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари - Ҳарбий ҳайъат раиси), Бахтиёр Бобоев ("Бунёдкор" жамоасининг бош директори), Равшан Эрматов (ЖЧ рекордчиси), Тўлабек Акрамов ("Локомотив" жамоаси директор ўринбосари), Равшан Салимов ("Пахтакор" жамоаси директори ўринбосари) жой олдилар.

Улардан ташқари, "Насаф" ва "Қўқон-1912" жамоалари ҳам "CA" жамоасига махсус совринларини топширдилар.

Одатга кўра, йиғилган меҳмонлар Мурод Ризаев бошчилигида теннис бўйича ОАВ ўртасидаги иккинчи кубокни бошлаб юбордилар. Бу сафар 24 нафар иштирок этган мусобақа финалида Даврон Файзиев "CA"нинг техник ходими Достонга имкониятни бой бериб қўйди. Мусобақа фаворити сифатида қаралган Абдулла Нурмонов ва Улуғбек Ҳакимжоновлар бу сафар финални томоша қилдилар холос. Амалдаги чемпион Мурод Ризаев қўлидан жиддий жароҳат олганлиги боиси унда иштирок эта олмади.


"Чемпионат.азия"нинг иккинчи мусобақаси бевосита сайт билан боғлиқ бўлди. Бу сафар иштирокчилар "Imkon Plyus" савдо белгиси билан ҳамкорликда сайтимизда ўйналаётган "пенальти теп" лойиҳасида куч синашдилар. Унинг финал босқичига "Бунёдкор" ва Ўзбекистон мухлислар клуби сардорлари - Шавкат Имомов ва Абдурахмон Фозилов йўл олдилар. Ярим финалчилар эса Бахтиёр Ширинов ҳамда Баҳодир Мирзаев бўлдилар.


Якунда икки мусобақа ғолибларига совғалар берилди. Супер совға эса Достонга насиб этди.


Тадбир давомида Равшан Эрматов ЖЧ-2014да кийган либосини сайтимиз музейига тақдим этди. Шунингдек, "Бунёдкор" жамоаси футболчиларининг дастхати туширилган тўпни совға қилди. Энг қимматли совға, катта устозларимиздан бири Владимир Сафаров томонидан берилди. У киши ўзи ёзган китобларининг коллекциясини "CA"га тақдим этдилар. Бугунги кунгача Владимир Ашотович спортга оид турли хилдаги 26та китобга муаллифлик қилганлар.


"Сўнгги 10 йилда чоп этаётган китобларимизда сайтингизни ўрни катта бўляпти. Доимий равишда сиз томонингиздан тайёрланган маълумотларга таянамиз, суратлардан фойдаланамиз. Бунинг учун раҳмат", - дейди устоз.


Тадбирга бош-қош бўлган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев Мурод Алиев, Ойбек Касимов ва Равшан Эрматовга сўз бердилар. Уларнинг бари ОАВ куни муносабати билан тадбир иштирокчиларини табрикладилар. Сўнгги сўз эса Ахбор додага берилди.


"Аввало, биз ОАВ ходимларини ҳурмат қилиб келганингиз учун барчангизга раҳмат! Бугунги байрам билан барча шогирдларимни табриклайман. Қаламингиз бундан ҳам ўткир бўлсин. Адолат тарозини бир хилда ушланглар", - дейдилар жорий йил 80 ёшни қарши олган ўзбек футболининг отахон журналисти.

Қолган суратларни томоша қилинг - ОАВ

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика