Latest news

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

Фотомақола: Бу сафар Рижко росмана қаҳрамон бўлиши мумкин эди News

Фотомақола: Бу сафар Рижко росмана қаҳрамон бўлиши мумкин эди

"Навбаҳор" Бахтиёр Ашурматов қўл остига ўтганидан кейин, "Пахтакор" ва Наманган жамоаси ўртасидаги ўйинлари қизиқарли кеча бошлади.
Балки кеча ТВда ўйин темпи сиз учун юқори кўринмагандир, аммо бир киши кам бўлиб қолгач, "Навбаҳор"ни ўйини ўзгарди ва жамоа мазмунлироқ ўйин намойиш эта бошлади.


Шаҳзоданинг "Қани қўллар тепага" қўшиғи ёдингиздами? Бизда таналаримиз бир текисда тепага учаяпти...




Балки Алишер Маҳмудовга ростан ҳам йил бошида "Машъал" сафидан жой олгани мақулмиди? Маҳмудов сўнгги пайтларда асосан захирада ўтириб ўйинни кузатяпти. Алишер ҳозирча бор йўғи тўртта, у ҳам бўлса захирадан тушиб майдонда ҳаракат қилди.



- Аъло, Боқи амаким бормилар?



Аҳмедовдаги энг керакли жиҳат, бу рақиб ўйинини ўқиш ва қўполликсиз тўпни ўзига бўйсундириб олиш эди. Жавоҳир Сохибов ҳозирча айнан шундай ўйин кўрсатяпти. Воқеалар ривожини кузатамиз.



Бу сурат ФИФА.узда Сергеевни сардор қилганларга бағишланади. Бор йўғи тўрт очко, агар сардор бўлган бўлса...



- Ула, оғайни қачон футболни тугатамиз? 
- Қани биринчи ўзингдан бўлсинчи... (Албатта бу ҳазил. Бу футболчиларни қадрига етиб олиб, ҳеч бўлмаса 10 дақиқа бўлсада уларнинг ўйинларини кўриб, аввалги йиллардаги олий лигани эслагандек бўласан киши. Кеча бу икки футболчи майдонга тушгач, ўйин ҳам ўзгарди).



Рижко бу сафар захирадан майдонга тушди. Айнан у 90+4 - дақиқада қаҳрамон бўлиши мумкин эди. Бу сафар росманасига...



Аммо мана шу вазиятда у тўпга калла қўя олмади. Агар сал бўлсада тўпга тегина олганида, "Навбаҳор" дарвозасини ташлаб чиққан, ўйиннинг энг яхши футболчиси Меленчук гол уриш учун жуда ҳам қулай имкониятда турган эди...



"Шу ўғлим ҳам "CA"да чиқсин", - деган акага бағишланади...

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика