Latest news

12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  1 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3

ФОТОМАҚОЛА. Битта капучино News

ФОТОМАҚОЛА. Битта капучино

Кеча Ўзбекистон кубогининг финали ўтказилди.

"Локомотив" - "Насаф" (1:0) учрашувидан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Самарқанд шаҳри ва "Динамо" стадиони финални яхши ўтказди.

Янгича дизайндаги кубок "Темирйўлчилар"га насиб қилди.

Элдор Суюновнинг учрашув аввалидаги хатоси амалда баҳс тақдирини ҳал қилди.

Кеча Драган Чераннинг ўйини чиқмади, балки кўп ўйинларда уни паслар билан таъминлаб турган Огнен Красичнинг майдонда эмаслиги ўз таъсирини кўрсатгандир.

Кечаги ўйинда мана шундай кескин курашлар жуда кам бўлди.

Баҳром Абдурахимов ва Темурхўжа Абдуҳолиқов ёшликни эслаб "паравоз" ўйнашмоқда.

Т.Кападзе: Қози жаноблари, келинг биз ҳам "паравоз" ўйнаймиз.

В.Цейтлин: Йўқ, мени севимли ўйиним - "мафия".

Фозил Мусаев ва Салим Мустафоевдан 50 метрга тўп билан югуриш баҳси.

Изоҳсиз сурат...

Баҳром Абдурахимовнинг ўнг оёғи қани деб номланган сурат.

- Битта капучино...

Бу вазият чиройли гол билан якунланиши мумкин эди...

Юқоридаги ҳолатда дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолган Шуҳрат Муҳаммадиев.

Олий лигада дастлаб "Қўқон-1912" жамоасига келган Игор Голбан бугунги кунда "Насаф" таркибида муваффақиятли ўйнамоқда. Кеча у иккинчи қаватда Темурхўжага деярли имкон бермади. Биринчи қаватдаги ўйини устида эса бироз ишласа энг кучли легионерлардан бири бўлади.

Финал хуштаги чалингандан кейинги дастлабки кадр.

Бир йил олдинги кубок финалидан кейин Рўзиқул Бердиевнинг кайфияти бунинг акси эди.

Қизиқ савол: Сардор Мирзаев шампан виносини сепдими ёки ичдими? :)

"Суюнчи" филмидаги сўнгги эпизод эсингиздами...


Кечаги учрашувдан тўлиқ фотогалереяни қуйидаги ЛИНК орқали томоша қилишингиз мумкин.


Толибжон Қосимов

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика