Latest news

05:35Роналдунинг мақтовига сазовор бўлган, уруш туфайли жамоасини ўзгартирган ва "Пахтакор"ни ОЧЛнинг кейинги босқичига олиб чиққан Брайан Риаскос билан яқиндан танишамиз  0 03:00ЕЧЛ. "Брюгге", "Бавария" ва "Бенфика" кейинги босқичга йўл олди. "Аталанта", "Селтик" ва "Монако" эса мусобақани тарк этди  35 00:41ЕЧЛ. "Фейеноорд" Италияда дуранг ўйнаб кейинги босқичга йўл олди, "Милан" мусобақани тарк этди  46 00:17"Борнмут" устози "Реал"га йўл олиши мумкин?!  6 23:38"Манчестер Сити" Мадридга 22 футболчи билан йўл олди, улар орасида Ҳусанов ҳам бор  32 23:09Расман: "Пахтакор"нинг Элит ОЧЛ 1/8 финалидаги рақиби — "Ал Ҳилол"  36 22:57Ўртоқлик ўйини. ОКМК бугунги иккинчи ўйинида Қозоғистон жамоаси билан дуранг ўйнади  4 22:27Фирмино АПЛга қайтиши мумкин  3 21:20"Динамо"ни тарк этган Абубакр Мўйдинов фаолиятини Европа клубида давом эттиради  6 21:03Вальверде "Ман Сити" билан ўйин ҳақида: "Реал" ушбу кечани мухлислар учун унитилмас қилишга ҳаракат қилади"  17 20:37Назорат ўйини. "Бухоро" Грузия жамоаси билан дуранг ўйнади  7 20:19"Арсенал" ва "Челси" Бундеслигадаги футболчига қизиқиб қолган  2 19:50"Барселона" Левандовскига 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда  11 19:24Ўртоқлик ўйини. ОКМК Украина жамоасидан минимал ҳисобда устун келди  2 18:58"Атлетико" етакчиси жароҳат туфайли бир ярим ойни ўтказиб юборади  9

Фотомақола. Анзур Исмоилов "ДИНАМО"да! News

Фотомақола. Анзур Исмоилов "ДИНАМО"да!

Бундан роппа - роса 9 йил аввал Анзур Исмоилов ижара асосида бир мавсумни Самарқандда, "Динамо" сафида ўтказган эди.

Бугунда Хитойнинг "Чанчун Ятаи" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамиз ҳимоячиси фаолиятини Тошкентнинг "Трактор" клубида бошлаган эди. 

12 йил ичида Анзур "Трактор"дан терма жамоагача бўлган анча узун йўлни босиб ўтди. Келинг, суратлар орқали буни ёдга оламиз.




2006 йил. 2003 йил "Трактор" сафида олий лигада дебют қилган Исмоилов биринчи даврада иккита ўйинда майдонга тушади ва мавсумни "Пахтакор" ўринбосарлари сафида якунлайди. 2004 ва 2005 йилларни ҳам у ўринбосарлар сафида ўтказди. Доимий равишда 18талик рўйхатдан жой олсада, унга шу йиллар давомида уч маротаба асосий таркибга кириш насиб этган. 2006 йил эса Анзурни Агамуродов Самарқандга олиб кетади. Иккинчи давранинг барча ўйинларида майдонга тушган қаҳрамонимиз, мавсум кашфиётига айланади ва ўз ҳисобига учта гол ёзиб қўяди.




2007 йил. Бир йил ўтиб Исмоилов яна "Пахтакор"га қайтди. У йиллари Исмоилов ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилар эди. Бу пайтда "Пахтакор" ҳимоясининг марказида яна бир ёш футболчи Клецков ва олий лига тарихидаги энг яхши легионерлардан бири бўлган Гочкули Гочкулиев ҳаракат қилардилар. Анзур шу йили иккинчи даврадан бошлаб асосий таркибдан жой олди.




2008 йил. 2008 йил Гочкулиев жамоани тарк этганидан сўнг Исмоилов "Пахтакор"нинг марказий ҳимоясидан ўрин олди ва 2010 йилгача ўз ўрнини ҳеч кимга берма келди. Бу орада у терма жамоанинг ҳам муҳим ўйинчилари қаторига кира олди.

 



2009 йил. Гарчанд, чемпионликни қўлдан бой бермасада, Анзур Исмоилов "Бунёдкор" учун ОЧЛда жуда ҳам керак эди. Суратга бир қаранг, Исмоилов, Аҳмедов ва Гейнрихга эга жамоа ўша йили Ўзбекистон чемпиони бўла олмасди. Жуда ҳам кучли эди чемпионатимиз. "Бунёдкор"нинг шартлари Исмоилов ва "Пахтакор"ни тўлиқ қониқтирди ва 2009 йил Анзур учун шерлар сафидаги сўнггиси бўлди.




2010 йил. Спортдан бошқа истаган соҳангизда умр давомида фаолият олиб боришингиз мумкин. Лекин футболнинг қоидаси бошқа. Қисқа фаолият давомида ҳамма ҳам яхши жамоада ўйнашни истайди. 2010 йилни Ривалдо билан бирга "Бунёдкор"да бошлаган ҳимоячимиз мамлакат чемпиони бўлди. 2011 йил эса унга илк маротаба ҳориждан яхши таклиф тушди.




2011 йил. Терма жамоамизнинг Қатар майдонларида бўлиб ўтган аъло юришидан кейин кўпчилик қатори Анзур Исмоиловга ҳам ҳориждан таклиф тушди. Хитойнинг "Чанчун Ятаи" клуби ҳамюртимиз билан узоқ муддатли шартнома тузди.




2012 - 2014 йиллар. Анзур Хитой супер лигаси тарихидаги энг яхши ва муқим ўйнаган ҳимоячилардан бири бўлди. 2014 йил ятаиликлар у билан тузилган шартномани яна икки йилга узайтирдилар. Мана 5 йилдирки футболчимиз чин ўлкасида тўп тепиб келяпти.




2015 йил. Барчамиз каби унинг ҳам мақсади битта - ЖЧ!




Бу сурат эса ФИНИШ учун. Собиқ МҲСК стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ва Россия олимпия терма жамоалари ўртасида кечган ўйин аввалида Исмоилов ва Муллажонов.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика