Latest news

09:05Расман: "Хоразм" икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  5 08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  6 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   0 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  6 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  74 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  2 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  53 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  9 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  11 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  80 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8

Фотомақола: Акмал Холматов ва "Нефтчи" (тарих) News

Фотомақола: Акмал Холматов ва "Нефтчи" (тарих)

Бу кишига бўлган ҳурматим ўзгача. Холматов нафақат яхши футболчи, балки ҳаётда яхши инсон ҳам.
Камдан-кам футболчилар яхши ўйинчи бўлиш билан бирга, яхши инсон ҳам бўладилар. Ўз тарбияси билан йиллар давомида қаерда тўп тепмасин, ўзидан кичикларга ўрнак бўлиб келаётган Акмал Холматов яна қадрдон жамоаси, "Нефтчи"га қайтди. Мен эса ўз фото архивимдан фойдаланган ҳолда, Акмал Холматовнинг суратларини эътиборингизга тақдим этаман.

У пайтар аппаратимиз жуда оддий эди, шунинг учун сифатига узр сўраймиз.



Холматов дастлаб "Нефтчи"га келган йили, уни ҳамма бирдек қабул қилмаган. Ҳаттоки бир маротаба жамоадан кетиши кераклигини айтишган. Йиллар ўтиб у Саркисяннинг жамоадаги энг ишонган футболчиси даражасига чиқа олди.



Бу ўйин кечагидек ёдимда. "Навбаҳор" - "Нефтчи" ўйини Тошкентга кўчирилиши муносабати билан, ўқишдан чиқиб стадионга келганман. Мансур Саидов чамаси 40 метрлардан дарвоза тўрини ишғол қилган эди. "Навбаҳор" дарвозасида Олег Беляков турган.



Акмал Холматовни ўз устида ишлашини инобатга олсак, 2015 йил ҳам шу савиясида "Нефтчи"га ёрдам бера олади. Агар сиз суратда кўриб турган футболчингиз, Мансур Саидов ҳам жамоага қайтадиган бўлса борми?



"Нефтчи" мухлислари яна хурсандлар, Холматов яна Фарғонада.



2007 йил. Собиқ МҲСК стадиони. "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашуви олдидан сардорлар.


Нодирхўжа Юлдашев
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика