Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Фотомақола. 2023 йилда ажойиб ҳиссиётларни берган, такрорланмас лаҳзаларни тақдим қилган U-20 Осиё Кубогини ёдга оламиз News

Фотомақола. 2023 йилда ажойиб ҳиссиётларни берган, такрорланмас лаҳзаларни тақдим қилган U-20 Осиё Кубогини ёдга оламиз

Поёнига етиб бораётган 2023 йил ўзбек футболи, терма жамоаларимиз учун ютуқларга, совринларга бой ўтди.

Яхши йилни якунлаш арафасида мавсум бошида барча ўзбекистонлик мухлисларнинг қалбига қувонч олиб кирган, меҳрини қозонган, футболга қайтарган U-20 Осиё Кубогини ва терма жамоамизнинг чемпионлигини, ҳиссиётларни сурталар орқали ёдга оламиз. Байрамона дастурхон атрофида ёрқин лаҳзаларни яна бир бор эслашга нима етсин?



Сурияга қарши кечган очилиш учрашуви. Аргентина томон саргузаштларнинг бошланиши. Чемпионлик учун ташланган дастлабки қадам. Ҳаммаси шу кундан бошланган эди.


Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг майдондаги 11 ўғлони. Мазкур туркибдаги йигитлардан 3 нафари 2024 йил миллий терма жамоадан таклиф олди ва Қатардаги Осиё Кубогида иштирок этишга яқин турибди. Бу футболчиларда чемпионлик руҳи бор ва уларга шунчаки имконият бериш керак, тамом. 


Аббосбек Файзуллаевдан ажойиб жарима зарбаси ва мусобақадаги биринчи голимиз рақиб дарвоза тўридан жой олди. Суриялик посбон ҳар қанча уринмасин, барчаси самарасиз бўлганини ўзи ҳам тушуниб етган. 


Осиё Кубогининг 1-турида мухлислар стадионга сунъий тарзда олиб келинган ва уларнинг аксарияти талабалар эди. Ҳаттоки, терма жамоадаги футболчиларни ҳам танишмасди. Стадион суҳандони шу лаҳзаларда гол муаллифини эълон қилади. Мухлислар таниб улгуришганди. Бу - Аббосбек Файзуллаев эди.


Футболчилар ўйинга тайёргарлик кўриш билан биргаликда голни нишонлаш учун ҳам алоҳида тараддуд қилишган. Ҳар бир гол ўзгача тарзда нишонланган. 


Ишонинг, мана шу ўйиндан сўнг кейинги турларга талабаларни чақиришни ҳожати бўлмаган. Чунки футболчиларимизнинг ажойиб ўйинлари уларнинг ўзини стадионга келишига мажбур қила олган. 


Мусобақанинг 2-турида финалдаги рақибимиз Ироқ рўбарў келган. Бу ўйинда Пўлатхўжа Холдорхоновнинг ягона голи муддатидан аввал кейинги босқичга чиқишимизни таъминлаган. 

Футболнинг асл шинавандалари, мухлислари водийда эканлиги ҳаммага маълум. Юртимиздаги катта футбол ҳавосидан водийни қуруқ қолдириш нотўғри эди. Ташкилотчилар шуни ҳисобга олган ҳолда 3-тур учрашувини Фарғонада ўтказишганди. 


Учинчи турга келиб гуруҳдан чиқиш масаласи ижобий ҳал қилингач, Индонезия билан ўйинда Равшан Ҳайдаров ротатцияларга қўл урди.

 
Фарғонадан Тошкентга қайтамиз. Ўзбекистон - Австралия учрашуви ғолиби ўзиучун Жаҳон чемпионати эшикларини очарди. "Кенгурулар"нинг устимиздан сакраб ўтишига йўл қўймаган эдик.Чорак финалга келиб талабалар ва мухлисларни сунъий жалб қилишга асло эҳтиёж қолмаганди. Халқ ўз қаҳрамонларини кўриш учун стадион томон талпинди. 


Учрашувда Австралия ҳисобни очади. Эслатиб ўтамиз, турнир давомида ўз дарвозамиздан фақат 1та гол ўтказиб юборганмиз. Габриел Попович гол урган вазият Жаҳонгир Файзуллаевнинг фоторадаридан қочиб қололмади.

Зарбага зарба, сейвга сейв ва голга гол билан жавоб бериш керак! Зафармурод Абдираҳматов ҳали ҳеч нарса тугамаганини, аксинча энди ўйин бошланганини ўз голи билан эслатиб қўйган эди. Зафармуроддан зафарли юриш.


Навбат пенальтилар сериясига. Мана шундай паллаларда футболчиларнинг бирдамлиги, бир-бирига ишончи барча нарсадан устун ҳисобланади. 



Футбол лотореясида "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган ва Жаҳон чемпионатига чиптани қўлга киритган. Омад кучлиларга кулиб боқади. Бу мусобақада Ўзбекистондан бошқа кучли жамоа йўқ эди.
Суратдаги йигитча аввал мундиалга, бир неча ой ўтиб эса Францияга чипта олди. Абдуқодир Ҳусанов Қатарда ҳам миллий терма жамоамиз мудофаа чизиғининг асосий қалқонларидан бири бўлса ажаб эмас. 


Юқорида айтганимиздек, футболчилар ғалабали онларни нишонлаш учун ҳам маҳсус режа ишлаб чиқишган. Бу суратга ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Доим қалбимиздасан, Фарҳод!


Бундай онларда бутун вужуд мадҳияга ҳамоҳанг жўр бўлиб куйлайди. Танадаги томирларгача ларзага келади. Ватан битта, у танланмайди. Мундиал масаласини ҳал қилиб бўлган вакилларимиз энди чемпионлик сари йўлда давом этарди. Ярим финалда эса Жанубий Корея тўсиғи турарди. 


Ўзбекистондан ҳам яна ким бор зўр,

Миллионлаб нигоҳлар оққан сиз томон. 

Тепган тўпингизни таниб олсин тўр,

Зарбингиздан рақиб титрасин тамом


Учрашувнинг 20-дақиқасида Пўлатхўжа Холдорхонов жароҳат сабаб майдонни тарк этади. 


2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи, U-20 терма жамоамизнинг биринчи, ўзининг иккинчи кубогини қўлга киритганди. Равшан Ҳайдаров ҳақиқатдан ҳам омадли мураббий. 


Жароҳат олиб майдонни тарк этган Пўлатхўжа Холдорхонов дўстларини олдинга чорламоқда. Шу онда Криштиану Роналдунинг Евро-2016 финалидаги ҳолати эсимга тушиб кетди. Ўшанда Португалия финалда Франциясини таслим қилиб, чемпионликни қўлга киритганди. 


Отабек Боймуродов деган ном шу куни барчага маълум бўлиб улгурганди. Пенальтилар сериясида рақибнинг 3та зарбасини қайтарган ва финалга йўлланмани қўлга киритилишида бош қаҳрамон бўлган Боймуродовни энди барча танир эди. 



Футболчилар ярим финал қаҳрамони томон ошиқишмоқда. Бундай лаҳзалар учун футболдан миннатдор бўлсанг арзийди. Миллионлар ўйинидаги ёқимли онларни миллиардларга ҳам топиб бўлмайди. 



Курашинг, тўзғитинг яшил гиламни, 

Гол деган ҳайқириқ тутсин оламни.

Юрт шаъни турганда қадамни тезланг,

Болалар ёд олсин сара сиймони.




Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги миллионлаб болаларнинг орзу-қувончи. Қаҳрамони ва севимли футболчисига айлана олди. Аббосни нафақат катталар, болалар ҳам яхши кўради. Суратда эса ўз қаҳрамонининг футболкасига эга чиққан болакай.

 

We want the cup - Биз кубокни истаймиз. Биз финалдамиз. Ироқни ют ва чемпион бўл. 


Финални томоша қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюрди. Бу сўз билан таърифлаб бўлмас ажойиб онлар эди. 



Эътибор беринг, ярим финалда жароҳат олиб майдонни тарк этган Пўлатхўжа Холдорхонов финалда оёқларида боғлам билан майдонга тушган эди. 


Умарали Раҳмоналиев пенальтидан ҳисобни очди ва бу гол учрашувда ягоналигича қолди. 


Гол, деган нарадан силкинар само, майдон мағрурланар мардлар ишидан. 

Хурсандчиликнинг чеки йўқ эди. Бу кунлар учун улар узоқ йўлни биргаликда босиб ўтишди. Астойдил қилинган меҳнат ҳеч қачон самарасиз қолиб кетмайди. 


Барча фотосуратчиларнинг нигоҳлари уларга қаратилганди. Тарих учун мухрланган ҳиссиётларни томоша қилинг. 


Мусобақанинг "энг яхши дарвозабони" - Отабек Боймуродов. 


Турнирнинг "энг яхши футболчиси" - Аббосбек Файзуллаев. У бунга муносиб эди ва кейинчалик ҳам бу тасодиф эмаслигини исботлади. Ҳаракатдан тўхтама Аббос!


Ғалаба доим ёқимли айниқса давлат раҳбари билан бир сафда нишонланса. Буларнинг барчаси мамлакатимизда футболга берилаётган эътибор самарасидир. 


Равшан Ҳайдаров ва унинг мураббийлар штаби. Ҳар бир жамоа бош мураббийининг ортида кучли мураббийлар штаби туради. 


Акаларига интилаётган укалар. Тез орада бу йигитлар орасидан ҳам чемпионлар чиқишига умид билдириб қоламиз. Бир пайтлар Умарали, Аббос ҳам уларнинг ролида эди. Вақт ўтяпти, вақт синовидан ўта олганларгина катта марраларни эгалламоқда. 


Мана шундай мард ва олийжаноб футболчиларни дунёга келтирган оналарга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Умарали Раҳмоналиев кубокнинг ҳақиқий эгаси онаси билан бирга нишонламоқда. 


Шу билан якунлаймиз. Янги йилда терма жамоаларимиз янги ютуқлар, совринлар билан бизни яна хушнуд қилишади, деган умиддамиз. Янги йилингиз билан.

Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика