Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Қувайт - Ўзбекистон 1:2 (тўлиқ шарҳ) News

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Қувайт - Ўзбекистон 1:2 (тўлиқ шарҳ)

Ўзбекистон терма жамоаси бронзани қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик, қуйида ана шу ўйиннинг тўлиқ шарҳи ва фотогалереясини томоша қилишингиз мумкин.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатининг бронза медаллари соҳибига айланди. 10 май куни Осиё чемпионатининг 3-ўрини учун кечган баҳcда, Ўзбекистон терма жамоаси Қувайтни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ўтган футзал бўйича XIII Осиё чемпионатига бугун якун ясалди. Мусобақанинг бронза медаллари учун учрашувда Қувайт ва Ўзбекистон терма жамоалари кураш олиб боришди.

Ниҳоятда қизиқарли тарзда ўтган тўқнашув, Ўзбекистон терма жамоаси устунлиги остида бошланди. Биринчи дақиқалардан бошлаб, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга эришишди. Натижада ўйин бошида Дилшод Рахматов ва Фарҳод Абдумавлоновларда ҳисобни очиш учун яхши имкониятлар бўлди, аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиларига оҳирги сонияларда аниқлик етишмади.

Тезкор гол ура олмаган Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари омадсиз ҳужумлардан сўнг руҳиятни тушурмай, рақибга кучли прессингни қўллай бошлашди. Бундай ўйинни кутмаган Қувайт ҳимоячиларидан бири учрашувнинг 11-дақиқасида тўпни Дилшод Рахматовга олдириб қўйди. Дарвозабон билан бирга бир вазиятда қолган Рахматов бу сафар ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
 
Рахматовнинг голидан сўнг, Қувайт терма жамоаси ҳужумга зўр берди. Ўз навбатида, Ўзбекистон қарши ҳужум тактикасини қўллай бошлади. Деярли бутун биринчи бўлим давомида ҳимояда яхши ўйин кўрсата олган Ўзбекистонлик футзалчилар, учрашувнинг 17-дақиқасида рақибни жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолганликлари учун учрашув ҳаками Скот Китсон томонидан пенальти билан жазоланишди. Пенальти белгиланиши биланок, Баҳодир Аҳмедов заҳирадан Рустам Умаров ўрнига Клим Тюгаевни дарвозани қўриқлаш учун майдонга туширди. Аҳмедовнинг ушбу тактикаси ўзини тўлалигича оқлади. Пенальтини қайтариш учун майдонга тушган Тюгаев ўз ишини аъло даражада бажарди ва 6 метрлик зарбани қайтарди. Тюгаевдан қайтган тўпни Қувайтликлар яна бир бор дарвозага йўллаб қўймоқчи бўлишди, аммо бу сафар ҳам Тюгаевнинг реакцияси панд бермади. Шундай қилиб, ушбу вазиятларда Ўзбекистон терма жамоасининг заҳира посбони томонидан кўрсатилган ажойиб ўйин, биринчи бўлимда 1:0 ҳисоби сақланиб қолишига имкон яратди.

Иккинчи бўлим биринчиси каби Ўзбекистон терма жамоаси устунлиги остида бошланди, аммо ушбу устунлик анча вақт навф келтирмади. Кўплаб ҳужумлар уюштирган Аҳмедов шогирдлари Қувайт посбони Мхисен дарвозасини иккинчи бор нишонша олиш учун анча ҳаракат қилишди, аммо хар сафар тўп дарвоза тўрига бориб тушмади.

Учрашув давомида камида 3та имкониятдан фойдалана олмаган Фарҳод Абдумавлонов, оҳир оқибат ўз ниятига эришди. 34-дақиқада бурчакдан тўп ўйинга кирилаётган пайтда, Абдумавлонов рақиб ҳимоячиларидан чаққонроқ харакат қилиб, тўпни тўхтатиб ўтирмай, Мхисен дарвозасининг тепа яқин бурчагига йўллаб қўйди ва ҳисобни 2:0га етказди.

Иккинчи голдан сўнг бироз ҳотиржамликка берилган Ўзбекистон терма жамоаси футзалчилари, орадан бир дақиқа ўтиб Қувайт томонидан жазоланишди. Ҳамад Ал-Ашади Қувайтликларга умид келтирувчи гол муаллифига айланди.

Қолган дақиқаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари хатога йўл қўйишмади ва ўйинни ишончли тарзда ўз фойдаларига ҳал қилишди.

Шу тариқа, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тариҳида учинчи бор Осиё чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди.
 
Осиё чемпионати 2014
3-ўрин учун баҳс

Қувайт – Ўзбекистон 1:2

Голлар: Ҳамад Ал-Ашади (35) – Дилшод Рахматов (11), Фарҳод Абдумавлонов (34)
Огоҳлантиришлар: Абдулраҳмон (34) – Қувайт.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика