Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

ФОТО. "Локомотив"нинг бугунги машғулоти News

ФОТО. "Локомотив"нинг бугунги машғулоти

Тошкент, 10 апрель - Олий лигада чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" учун ҳар бир ўйин муҳим ҳисобланади.
Жамоа навбатдаги турни ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши ўтказади. 13 апрель куни бўлиб ўтадиган беллашувга қизиқиш юқори.

Ғалаба илинжида турган "темирйўлчилар" "Ал Садд" билан ўйиндан кейин бир кун дам олишди ва бугундан яна машғулотлар бошланди. Асосий таркиб аъзолари бугун "Локомотив" стадионида машғулот олиб боришди. Машғулотни клуб бош мураббийи Вадим Абрамов ўтказди. Унга мураббийлар штабидан Марат Мифтахутдинов, Андрей Микляев, Мирко Йелечич, Пётр Гизимчук ёрдам беришди.

Жамоа шифокори Ойбек Умаровнинг айтишича, ҳамма соғ ва ҳеч кимни жароҳат безовта қилаётгани йўқ. Насиб қилса, "Бунёдкор" билан ўйинга барча бир хил тайёр бўлади ва келаси ҳафтанинг душанба куни ниҳоятда қизиқарли баҳс гувоҳи бўлсак ажаб эмас. Қуйида бугунги машғулотдан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

Олий лига. 4-тур
13 апрель. "Локомотив" стадиони. 16:00

«Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов, А. Расулов, Ж. Саидов, Д. Каримов.
Назоратчи: Б.Галеев.


























Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика