Фотиҳ Терим коронавирусдан тузалди
16 apr 2020 01:40
News
Фотиҳ Терим коронавирусдан тузалди
"Галатасарой" бош мураббийи Фотиҳ Терим коронавирус аломатларидан қутулди.
Март ойида 66 ёшли туркиялик мутахассис COVID-19 инфекцияси билан оғриганди. 30 март куни Терим шифохонадан чиқарилган ва муолажаларни уйда қабул қилаётганди.
“Галатасарой” бош мураббийи Фотиҳ Теримда ҳам коронавирус аниқланди
"Бир ой давомида коронавирус билан курашдим. Ишонинг, осон бўлмади. Узоқ даволанишдан кейин, бугун таҳлилларим салбий натижани кўрсатганини эълон қилмоқчиман", — деди мураббий инстаграм орқали мухлислари билан уюштирган жонли мулоқот давомида.
Link :
Source : instagram.com/fatihterim/
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
03:03
Саудия Арабистони Қирол кубоги. "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этди 2
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments