Latest news

17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  3 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27

Football Leaks "Манчестер Сити"нинг сирини ошкор қилди News

Football Leaks "Манчестер Сити"нинг сирини ошкор қилди

"Football Leaks"нинг хабар беришича, "Манчестер Сити" Англия Футбол Ассоциациясини алдаган экан.

Маълумотларга кўра, "Сити" учинчи шахслар томонидан футболчи ҳуқуқларини сотиб олиш учун Кайман оролларида рўйхатдан ўтказилган фонддан фойдаланган. Бу Англияда тақиқланган.

"Манчестер Сити" директорлар кенгаши раиси Ферран Сориано 2012 йилда каталониялик Марк Ингл билан Люксембургда Mangrove консалтинг компаниясини рўйхатдан ўтказган. Ингл бир неча йил давомида Сориано билан "Барселона"да бирга ишлаган.

Улар 10 йил давомида Жанубий Американинг 70 нафар футболчиси ҳуқуқини сотиб олиш учун 30 млн. евро маблағ киритишни режа қилишган. Ички ҳужжатларга кўра, бу маблағни "Сити" ажратиб берган.

Бу вақтда "Манчестер Сити" президенти Ҳалдун Ал-Муборак Кайман оролларида MPI фондига асос солган. Айнан ушбу фонд орқали аргентиналик Бруно Скукулини трансфери амалга оширилган эди. Бу фонд "шаҳарликлар"дан пул оладиган "Mangrove"дан маблағ қабул қилган.

Аммо Скукулини трансфери амалга оширилаётганда "Сити" АПЛга бу компания ва фонд билан алоқаси йўқлигини билдирган. "Манчестер Сити" бу маълумотга изоҳ беришни истамади.

Англия футбол ассоциациясидагилар "Сити"га қарши текширув ишлари олиб бораётганлигини айтишди. Бундан ташқари, Жейдон Санчо ҳам шундай трансферлардан бири сифатида шубҳа қилинмоқда.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика