Флорентино Пересни "тахтдан" ағдаришмоқчи
27 dec 2019 13:11
News
Флорентино Пересни "тахтдан" ағдаришмоқчи
Клубнинг собиқ президенти Висенте Болуда бу ишни амалга оширмоқчи.
"Реал" клубининг собиқ президенти Висенте Болуда яна ўз лавозимига қайтмоқчи. Испан манбааларининг хабарига кўра, 64-ёшли испаниялик бизнесмен ва сиёсатчи "Мадрид"га қайтса, катта сумма эвазига қатор трансферларни амалга ошириш ниятида.
— Менда пул бор. Биз жамоага уч футболчини олиб келишимиз зарур. "Реал" таркибини кучайтириш керак, — деди Болуда.
Уч трансфер деганда, Висенте кимларни назарда тутгани номаълум, у аниқ исмларни тилга олмаган.
"Реал" президентлигига сайлов 2021 йил бўлиб ўтади. Клубнинг ҳозирги президенти Флорентино Перес сўнгги икки бор рақобатчи йўқлиги сабабли ҳам, овоз беришларсиз қайта сайланган эди.
Link :
Source : realmadrid.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments