Latest news

08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  0 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  4 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  1 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  5 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0

Флорентино Перес: “Мухлисларимиз сени севишади, Криштиану” News

Флорентино Перес: “Мухлисларимиз сени севишади, Криштиану”

Жума куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида Роналдунинг “Реал” тарихида энг яхши тўпурарга айлангани муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.


Тадбирга президент ва футболчидан ташқари Криштианунинг дўстлари, онаси, ўғли ва агенти Жорже Мендеш ҳам ташриф буюрди. Флорентино Перес Роналдуга рекорд қўйганини ифодалаган кумуш бутсани топширди. Кейин Перес португалиялик футболчи ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Ушбу стадион кўплаб инсонларнинг ҳиссиётига сабаб бўлади. Клубимиз Криштиану сингари футболчилар билан ҳар нарсага эриша олади. 2009 йилдан бери унинг содиқлиги ва масъулиятни ҳис қилиши клубда шубҳага сабаб бўлмаган. Криштиану ҳамиша ғалаба учун курашган.

Жамоамиз ишқибозлари сени жуда ёқтиришади ва ростдан ҳайратга тушишади. У футболни ёқтирадиганлар, футболда ишлайдиганлар ва жамоага мухлислик қиладиганлар учун ҳақиқий ўрнак. Спортнинг ушбу турида биринчи қадамни ташлашга тайёр турганлар учун ҳам шундай.

Сен “Реал”нинг буюк ўйинчиларидан ўтиб кетдинг. Исминг клуб афсоналари қаторига киритилди. Криштиануни табриклайман – жаҳоннинг энг яхши футболчиси “Реал” тарихида тўпурарга айланди.

Роналдунинг ўзи эса бунга жавобан қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

- Мен учун бу мукофотни қабул қилиш шараф. “Реал” либосини кийган илк кунимда афсонавий Рауль ва дунёдан ўтган Альфредо Ди Стефанонинг натижасини янгилашни ўйламагандим. Бундан хурсандман ва биринчи навбатда жамоадаги дўстларимга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ёрдамисиз бундай натижага эриша олмаган бўлардим.

Яна мураббийлар - Пеллегрини, Моуриньо, Анчелотти ва Бенитесга раҳмат айтаман. Улар фаолиятимда доим ёрдам беришган. “Реал Мадрид” фонди, клуб ходимлари ва шифокорлар, яна ёдга олишни унутган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Ҳозир гапириш осон эмас. Яна ОАВ ходимларига раҳмат айтаман. Улар билан охирги пайтларда ўзимни жуда яхши тутмадим. Дўстларим, Жорже Мендеш ва онамдан миннатдорман. Президентга ажойиб ва кутилмаган маросим учун раҳмат айтаман. Бундан ҳайратландим. Ҳаммага катта раҳмат ва “Hala Madrid!”


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика