Флик: “Бавария” 60-дақиқадан кейин футбол ўйнашни тўхтатди”
08 dec 2019 09:21
News
Флик: “Бавария” 60-дақиқадан кейин футбол ўйнашни тўхтатди”
“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флие Бундеслига 14-тури доирасида “Боруссия” (Мюнхенгладбах)га қарши (1:2) беллашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз жуда кўплаб вазиятларни яратдик. Мени қийнаётган жиҳат, ўша вазиятларни голга айлантириб, рақибни бир неча тўпга ортда қолдиришимиз лозим эди. Бу “Боруссия”га ўйинда қолиш имкониятини яратди. Ўтган ҳафтада “Байер” билан ҳам худди шундай ҳолатга тушгандик.
60 дақиқа давомида яхши ўйин намойиш этдик. Сўнгра “Боруссия” айни пайтда нима учун турнир жадвалида пешқадамлик қилаётганининг сабабини кўрсатиб берди. Биз ўша дақиқадан бошлаб футбол ўйнашдан тўхтадик” дейди Флик.
Link :
Source : Kicker
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments