Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

ФК "Андижон"да таъсисчи ўзгарди News

ФК "Андижон"да таъсисчи ўзгарди

Бугун Андижон шаҳридаги "Соғлом Авлод" стадионида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Ўткирбек Шукуров, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари, вилоят футбол ассоциацияси вакиллари, "Андижон" футбол клуби раҳбарияти ва жамоа футболчилари иштирок этди.

"Сўнгги пайтларда жамоамизда молиявий қийинчиликлар бошдан ўтказилди. Жамоанинг" Пахтакор" клубига қарши ўйинга қандай қилиб етиб боргани ҳеч кимга сир эмас. Худо шукур, қийин кунлар ортда қолди. Мана Андижон ўғлони, футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланган Журъатбек Қувватов жамоани қўлга олмоқда. Биз бу инсон учун барча шароитларни яратиб берамиз. Ҳозирча ишларни йўлга қўйиб олгунга қадар натижа талаб қилмаймиз. Журъатбек ҳам жамоани аста-секинлик билан маҳаллийлаштириш, вилоятдаги ёш футболчиларга имконият бериш ғоясини ўртага ташлади. Унутманглар, Андижонда футбол ўлмайди, доим футбол бўлади. Узоқ йиллик тарихга эга бўлган жамоа сақланиб қолади"-деди Ўткирбек Илҳомович.

Сўнгра, сўзга "Андижон" футбол клубининг янги таъсисчиси чиқди. "Авваламбор билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Натижани албатта қўлга киритамиз, буни учун бироз вақт керак. Лекин изланишдан тўхтамаймиз. Яқин орада албатта натижани ҳам қўлга киритамиз"-деди Журъатбек Қувватов.

Клуб бош директори Маъруфжон Абдисаломовга сўзга чиқиб "Бизни доим қўллаб-қувватлаб турган вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳақиқатдан ҳам сўнгги кунларда қийин кунларни бошдан кечирдик. Тан олиш керак, жонимизга Журъатбек Қувватов оро кириб, жамоамизни қабул қилиб олди. Уч ярим миллиондан зиёд аҳолимиз бор, жамоанинг эса 30-40 минг мухлиси бор. Мана шу стадион тўлиб-тошадиган жамоа барпо этилишини тилаб қоламан. Футбол ўйинлари кунларини ҳалқимиз катта байрам сифатида қабул қиладиган жамоа бўлишини истайман"-деди.

Шу тариқа, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан, "Андижон" футбол клубида таъсисчи ўзгарди ва клуб "Макро Фарм Андижон" корхонаси таъсисчиси Журъатбек Қувватов клуб таъсисчисига айланди.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика