Latest news

07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  0 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  2 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  9 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  1 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  3 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0

“Фишт” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? News

“Фишт” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионларнинг энг жанубийси “Фишт” ҳақида маълумот берамиз.

•    “Фишт” стадионида ЖЧ-2018нинг 6та ўйини бўлиб ўтади
•    Арена 2014 йилда бўлиб ўтган қишки Олимпиада муносабати билан барпо этилган.
•    Ушбу стадион Фишт тоғи номига атаб қўйилган


Ўйинлар
Айнан шу стадионда ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг энг кутилган ўйинларидан бири — Португалия ва Испания ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бундан ташқари, гуруҳ босқичининг яна 3та ўйини, 1/8 финал ва чорак финал учрашувлари бўлиб ўтади.

Имкониятлари
Чемпионат вақтида “Фишт” стадионига 48 000 томошабин ташриф буюриши мумкин бўлади.


Жойлашган ўрни

Стадион Қора денгиз қирғоғи бўйида, 2014 йилги қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилиши учун махсус қурилган. Атрофида ўша мусобақа учун қурилган иншоотлар ва “Формула-1” трассаси мавжуд.

Биласизми?
Стадион айтиб ўтганимиздек, асосий Кавказ тизмасида жойлашган тоғ номига қўйилган. Адигей тилидан таржима қилинганда “фишт” сўзи “оқ бош” деган маънони англатади. Арена британиялик архитекторлар томонидан лойиҳалаштирилган.



Дастлабки ўйинлар
“Фишт” стадионидаги илк ўйин 2017 йил бўлиб ўтган. 28 март куни ушбу аренада Россия ва Белгия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви, 2 майда эса “Урал” ва “Локоматив” жамоалари ўртасидаги Россия Кубоги баҳси бўлиб ўтди. Ёзда эса ФИФА Конфедерация Кубоги ўтказилганди.

Мерос

Жаҳон Чемпионатидан кейин Россия терма жамоаси Сочида расмий ўйинларининг бир қисми ва ўртоқлик ўйинларини ўтказиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, аренада бошқа оммавий тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда.


Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика