Latest news

13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  0 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  1 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  8 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  5 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  10 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  13 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12

Фирдавс Асадов: "Олий лигадаги илк голимни амакимга бағишлайман" News

Фирдавс Асадов: "Олий лигадаги илк голимни амакимга бағишлайман"

"Бухоро" - "Металлург" учрашувида гол урган бухоролик ҳужумчи Фирдавс Асадов ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин яхши ўтди, натижадан жуда хурсандман. Чемпионатдаги ҳамда олий лигадаги биринчи голимни урганимдан жуда хурсандман, биринчи голимни амакимга бағишлайман, чунки бугун у кишининг туғилган кунлари ва бу супер голни туғилган кунларига совға қиламан.

Мухлисларга кўллаб-кувватлаганлари учун катта раҳмат, бир неча ўйиндан бери мендан гол сўраб юришган эди. Мен худога шукурки бу голни урдим ва бу билан чекланиб қолмасликга ҳаракат қиламан. Эдгар Яковлиевичга ҳам катта раҳмат, менга ишониб деярли ҳар ўйинга асосий таркибда ўйнашга имкон бериб келаётганлари учун.

Бош мураббийимиз ҳозирги кунда камдан-кам мураббийлар қилаётган ишни қиляптилар, яъни биздай маҳаллий ва ёш футболчиларга имконият яратиб, мунтазам равишда ишонч билдириб, энг асосийси асосий таркибда ўйнаш имкониятини бермоқдалар. Мана бугун яна бир ҳамшаҳарим Равшан Асланов ҳам ўзини ажойиб томондан кўрсата олди ва битта голга ассистентлик қилди.

Бундан кейин мен бош мураббийимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламан ва албатта яна кўплаб голлар уришга интиламан.

Сайтингизни мунтазам равишда кузатиб бораман, мухлисларнинг фикрларини диққатлик билан ўқийман ва танқидлардан кераклли хулосалар чиқаришга ҳаракат қилиб келаман, - дейди Асадов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика