Latest news

00:45Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон  2 00:31Эра ўз якунига етди... 2003 йилдан бери илк бор Роналду ва Месси "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилмади  12 00:11"Олтин тўп" учун 30 нафар номзод номи эълон қилинди. Улар орасида Роналду ва Месси йўқ  4 23:50Унаи Симон, Лунин, Эми Мартинес ва бошқалар — France Football йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодларни эълон қилди  1 23:29France Football йил клуби номинацияси учун номзод жамоаларни эълон қилди  2 23:06Хаби Алонсо, де ла Фуэнте, Анчелотти — France Football талқини бўйича йил мураббийи ким бўлади?  4 22:48"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди  0 22:32Ямаль, Гюлер, Гарначо — France Football йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 22:20Осимхен расман ижара асосида турк клуби ўтди. "Наполи" футболчини бепулга ижарага берди, аммо...  1 21:47Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли кутилмаганда футболни тарк этди. Энди у фаолиятини модел сифатида давом эттиради  1 21:18Гейнрихнинг сўнгги голи ва Абрамовни истеъфога чиқарган Ҳалатбори — Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичларини қандай бошлаган?  8 20:49Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйиндан олдинги расмий машғулоти  1 20:10Ўзбекистон МТЖнинг КХДРга қарши ўйиндан олдинги аъло кайфиятда ўтган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:42ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ КХДРга қарши оқ либосда ўйнайди  5 19:04Одилжон Ҳамробеков: "Ушбу учрашувлар қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини барча тушуниб турибди"  4

Финалга чиққан «болалар боғчаси» ҳақида News

Финалга чиққан «болалар боғчаси» ҳақида

Мавсум бошида Голландиянинг «Аякс» клуби бир қатор етакчиларни йўқотди ва ЕЧЛ саралашида «Ростов»га ютқазиб қўйди. Маълум муддат клуб чемпионатда 8-ўринда борди.

Қишда Петер Бос жамоаси анчагина ўзгарди: трансфер бозори вақтида Эль-Гази ва Базурни сотиб юборди, уларнинг ўрнини ундан ҳам ёш ва қобилиятли футболчилар тўлдиришди. Буларнинг барчаси якунда узун мағлубиятсиз серия ва Европа лигаси финалига олиб келди.

Жамоада ўйнаётган футболчиларнинга ўртача ёши 22.1 ёш, асосий таркибда 17 ёшли: Жастин Клюйверт ва де Лигт каби футболчилар тўп тепишмоқда.

Андре Онана – 21 ёш





Ёзда “Аякс” “Барселона”га Яспер Силлессенни сотиб юборди. Голландиялик посбон ўрнига камерунлик Андре Онана олиб келди. У Тим Крул билан рақобатда ғолиб чиқиб қуруқ ўйинлар бўйича клуб рекордини такрорлади. Онана – «Барселона» академияси тарбияланувчиси ва «Аякс»га атига 150 минг евро эвазига кўчиб ўтди.

Дэйли Синкгравен – 21 ёш



Дэйли Синкгравен мисолида голландияликлар нима учун тотал футболни яхши кўришларини пайқаш мумкин. Икки йил муқаддам Дэйли «Аякс»га «Херенвен»дан 7 миллион евро эвазига ярим ҳимоячи сифатида кўчиб ўтганди. Аммо бу жойда Синкгравеннинг ишлари юришмади, кейинроқ у чап қанот ҳимоячисига айланди. Айни пайтда у WhoScored талқинига кўра Голландия чемпионатининг энг яхши чап қанот вакили ҳисобланади.

Афсуски, Дэйли «Шальке»га қарши баҳсда жароҳат олиб сафдан чиқди.

Маттейс де Лигт – 17 ёш





Ярим йилдан буён асосий таркибда марказий ҳимояда ўйнаётган Матейс Де Лигт бу вақт ичида клубдаги дастлабки учрашувида гол уришга, еврокубокларда ажойиб ўйинлар кўрсатишга ва хатто Голландия терма жамоаси сафида дебют ўтказишга ҳам улгурди. Аммо Болгарияга қарши баҳсда Голландия шармандали тарзда мағлубиятга учради ва «Аякс»да ҳам Матейс бир нечта қўпол хатоларга йўл қўйди.

Давинсон Санчес – 20 ёш



Ўтган ёзда Давинсон Санчес “Барселона” қизиқишига тушганди, аммо “Аякс”ни танлаганди. У дарҳол жамоанинг асосий футболчисига айланди.

Чаққон марказий ҳимоячи ҳам ўз, ҳам рақиб жарима майдонида яхши ўйнайди. Колумбиялик футболчи ҳисобида бу мавсум чемпионатда гол+пас тизимида 7 очко бор. Унинг ҳимоявий ҳаракатлари ҳам таҳсинга сазовор.

Че Нуннели – 18 ёш



Че Нуннели ҳали “Аякс” асосий таркибида дебют қилмади. Аммо яқин вақт ичида майдонга тушиши ва ўзини кўрсатиши мумкин бўлган футболчилардан бири. Агар сиз “Аякс” устози бўлиб қолсангиз Чени қўрқмай асосий таркибга қўяверинг.

Абдельхак Нури – 20 ёш



Асосий жамоада яқиндагина майдонга туша бошлаган футболчи «Аякс» мухлислари орасида яхшигина обрўга эга бўлиб олди. Нуннели каби Нурининг ҳам келажаги порлоқ.

Вацлав Черни – 19 ёш



Юқорида айтганимиздек агар “Аякс” устозига айланиб қолсангиз нима қилишни биласиз: кўпроқ ўйин амалиёти ва 3 йилдан сўнг топ-клубга сотиб юбориш.

Хаким Зиеш – 24 ёш



Ҳозирги «Аякс»нинг энг яхши футболчиларидан бири. «Лион»га қарши ўйинда 3та голли пас берган футболчи. Хаким Зиеш икки йил олдин Голландия терма жамоасида Снейдернинг ўринбосарига айланиши керак эди. Аммо тушунарсиз сабаблар туфайли Данни Блинд Хакимни термага чақирмаган. Якунда Зиеш Марокаш терма жамоасида ўйнашга қарор қилди. Хаким Марокаш билан Россиядаги Жаҳон чемпионатига бориш учун яхшигина имкониятга эга, Голландия терма жамоаси ҳақида эса бундай деб бўлмайди.

Давид Нерес – 20 ёш



Қишда “Аякс”га бразилиялик тинейджер Давид Нерес кўчиб ўтганди ва “Лилль”га кетган Эль-Газидан фойдалироқ ўйнай бошлади. Бразилиялик футболчи асосий таркибда майдонга тушса майдонни голсиз тарк этмаган, Амстердам клубида ундан олдин Луис Суарес шундай кетма-кет голлар билан бошлаганди.

Жастин Клюйверт – 17 ёш



Бу клонми? Балки бу мўъжизадир? Йўқ, бу шунчаки афсонавий отанинг қобилиятли ўғли. Кенжа Клюйверт рақибларни алдаб ўтишда ажойиб, ҳужумда фаол ўйнашга интилади. Жастин ютқазишни хуш кўрмайди - «Аякс» сафидаги дастлабки 14та ўйинда клуб 11та ғалабага эришди ва 3 бор дуранг ўйнади.

Каспер Дольберг – 19 ёш




2016 йил август ойидан буён Каспер Дольберг Петер Бос бошчилигидаги клубда 44та ўйинда майдонга тушиб 20та гол урди ва 8та голли пас берди. Айнан даниялик футболчининг голлари эвазига “Аякс” “Копенгаген”ни мағлуб этди ва Европа лигаси чорак финалига чиққанди. Ярим финалда ҳам у "Лион" дарвозасига иккала ўйинда жами иккита гол уришга эришди.

Амин Юнес – 23 ёш



Техникаси жуда кучли чап қанот вингери, 2 ярим миллион евро эвазига Менхенгладбахнинг «Боруссия» клубидан сотиб олинганди. «Лион» дарвозасига урилган гол Юнес учун мавсумдаги еттинчиси бўлди. Яна 12 марта у шериклари гол уришига ёрдам берган. Келиб чиқиши ливанлик бўлган Юнес Германиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнаб чиққан. Аммо Йоахим Лев бошчилигидаги жамоада дебют қилиш учун бошқа чемпионатга ўтиши керак шекилли.

Бертран Траоре – 21 ёш




«Лион»га қарши дастлабки ўйинда иккита гол урган ҳужумчи ёзда «Челси»дан ижарага олинганди. Буркина-фасолик ҳужумчи ва ўнг қанот вингери 3 ой жароҳатини даволади. Апрель ойида учта гол уриб АЗ ва «Неймеген»ни йирик ҳисобда таслим қилинишида катта хисса қўшди, ўтган ҳафтада «Лион»га Европа лигаси ярим финалида гол урди. 

sports.ru  сайтидан таржима қилинди
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика