Latest news

08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  0 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  3 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7

Финалда ўзбек футболи ютди News

Финалда ўзбек футболи ютди

Кеча Фарғонада Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда "Пахтакор"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган АГМК клуби ўз тарихида илк бор мамлакат кубогини қўлга киритди. Жамоа ўзининг 10 йиллик тарихида илк бор катта совринга эга чиқди.

Кечаги финалда нафақат АГМК, балки ўзбек футболи ютди. Сабаби ўйиндан аввал кўплаб мутахассислар, журналистлар ва мухлислар АГМК осонгина ютқазиб беришини тахмин қилишди. Бунга сабаб сифатида яқинда АГМК клуби бош ҳомийси бўлган Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқарувига келган SFI Management Group компанияси айтилди. Кўпчиликка маълумки мазкур компания "Пахтакор" клубининг акцияларига эгалик қилади.

Шунга қарамай кечаги финалда ҳалол футбол биринчи ўринга қўйилгани кўпчиликнинг эътиборини тортди. Яъни АГМК ўйиндан аввал айтилганидек "осонгина" ютқазиб бермади. Ҳақиқий жанг бўлди ва шу куни кучлироқ бўлгани учун Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги клуб кубок соҳибига айланди.



SFI Management Group компанияси бу билан келишилган ўйинларга қарши эканлигини, доим ҳалол ва тоза футбол бўлиши тарафдори эканлигини намойиш этиб берди.

Ушбу компания Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқарувига келгач, АГМК клубида ҳам ўзгаришлар рўй берди ва жамоа натижалари анча яхшиланди. Қисқа вақт ичида клуб ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги финалига чиқди ва шу йилнинг ўзидаёқ мамлакат кубогини қўлга киритди. Келгуси йил АГМК клуби Осиё чемпионлар лигаси саралашида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўз тарихида биринчи марта халқаро мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган клубга омад тилаймиз.




Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика