Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Финалда ўйнайдиган футболчиларга жиддий савол News

Финалда ўйнайдиган футболчиларга жиддий савол

Уйғониш даври? Билмадим, бўлса бордир. Футболчиларга қаттиқроқ турилса, тезроқ, ишончлироқ югураётгандек кўринаркан. Ҳар ҳолда ҳар доим ҳам финалда ўйнамаймиз.

Жамоа етилиб турганди, уларда чемпионлик учун имконият деган нарса реалроқдек эди. Вьетнамни Равшан Ҳайдаров майдонга тушса ҳам ютишимиз мумкин (бироқ майдон шундай нарсаки, унда ҳамма нарса бўлади, балки вьетнамликлар мураббийи тушганда ҳам Вьетам ютиб кетар демоқчиман). Гап бунда эмас. Гап таркибдаги футболчиларнинг келажагида, ўртоқлар.

Осиё Чемпионатида энг кўп пас берган футболчи бу Одил (Аҳмедов эмас). Мана шу Одил энг камида ўша Аҳмедовнинг ўрнини босмаса, ҳисоб эмас. Биз Аҳмедов “Арсенал”га ўтармикин деб юргандик. Бироқ у Буюк Ипак Йўли бўйича юриш қилди. Ваҳоланки Германия ва Франция клублари ҳам Одилни сўраётганди. Шунчаки Одил учун агентлар сўраган пулни Хитойда тўлай олишарди (уларда одам ҳам, пул ҳам, муаммо ҳам кўп). Нима демоқчиман, Одил-у бизнинг истагимизгина эмас, саҳна ортида пул қиладиганлар ҳам катта роль ўйнайди баъзида.

Достон Ҳамдамов бир неча йиллардан буён буксовать қилади, аммо “Бунёдкор”дан баландроққа учиши қийин барибир. Чунки “Бунёдкор” ҳам яхши клуб, арабларнинг бир нечтасидан кучлироқ. Сиз Достоннинг келажагини қаерда кўрасиз?

Азиз Ғаниевни Максим Шацких сўраб ётибди (Киевда менинг йўлимни босар шу деб ўйлаган бўлса бордир), Сиддиқовни Қўқонда қанча яхши кўришмасин, барибир у ҳам собиқ хонликда қолиб кетолмайди, тўғрими? Термага етиб кела олмаган Элдор Шомуродов бор, Отабек Шукуров бор...

Нега бу мавзуга ўтиб кетдим айтайми, чунки айнан улар истаймизми, йўқми Қатар—2022 саралашида асосий фигура бўлади. Агар улар эҳтимолий Гейнрих ёки Сергеевни такрорласа, Қатар билан ҳозирдан хайрлашиш мумкин. Планка камида Одил, Макс, Сервер, Витядир балки. Аммо унутмайлик, ҳатто улар ҳам ёрдам беролмаган вақтлар бўлди. Мана энди ҳаммамизга савол: бугуннинг йигитлари улардан ўтадими? Жавобимиз “Ҳа” бўлса, умид бор, демак, ишлаш керак (бироқ қачонгача биз улар учун жавоб берамиз). Бу саволга уларнинг ўзи жавоб берсин (“Худо хоҳласа”, “вақт кўрсатади” ёки “ҳаракат қиламан” деган вариантлар инобатга ўтмайди. “Ҳа” ёки “йўқ”, тамом).

Author :
Rating: +62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика