Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  0 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  24 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  6 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  98 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  18 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Финал олдидан. Феликс Санчес: "Агар чемпион бўлсак, бу Қатар футболи тарихидаги энг катта ютуқ бўлади" News

Финал олдидан. Феликс Санчес: "Агар чемпион бўлсак, бу Қатар футболи тарихидаги энг катта ютуқ бўлади"

Эртага Қатар ва Япония терма жамоалари ўртасида Осиё Кубоги финали ўтказилади.

Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда иштирок этган Қатар терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес қуйидаги фикрларни билдирди:

"Эртага Қатар футболи тарихидаги энг муҳим ўйин бўлади. Ниҳоят катта сакрашни амалга ошириб, финалга қадар етиб келдик. Жамоам бўлажак баҳсга руҳий жиҳатдан тайёр. Агар биз ғалаба қозонсак, бу Қатар футболи тарихидаги энг катта ютуқ бўлади".

"Биз яна бир чиройли учрашувни ўтказишни мўлжаллаб турибмиз. Ижобий натижа қайд этиш учун бутун жамоа тер тўкиб меҳнат қилди. Биз финалда ғалабага эришиб, қатарлик мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлаймиз".

"Бу ерга келганимизда чемпионлик вазифасини қўймагандик, балки ҳар бир учрашувда ўзимизни кўрсатишни мақсад қилгандик. Биз ҳар қандай жамоага қарши муносиб ўйнай оладиган жамоа тузишга ҳаракат қиляпмиз. Яқин келажакда Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлишни истаймиз".

"Ҳозирча бу мусобақада олтита ўйин ўтказдик ва ҳар бири алоҳида ҳикояга эга. Гуруҳ баҳсларида босимга дуч келдик, плей-оффда эса босим янада катталашиб борди. Японияга қарши баҳс биз учун алоҳида мақомга эга бўлади. Япония Осиё Кубогини бир неча бор ютган. Лекин бу жамоанинг ҳам камчиликлари бор ва эртага шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз".

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика