Latest news

14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  0 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  9 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  6 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  11 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  5 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  10 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  4 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6

Филиппин: Йўқотишлар ва эрта бошланган тайёргарлик News

Филиппин: Йўқотишлар ва эрта бошланган тайёргарлик

Филиппин терма жамоаси жаҳон чемпионати учун курашни давом эттириши сўроқ остида қолган бўлса-да, Осиё Кубогига бориш учун имкониятни сақлаб қолган.

Томас Дули бошчилигидаги филиппинликлар 14 март кунидан Манилада тайёргарликка киришишди. Пайшанба куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Филиппиндаги охирги янгиликлар билан таништириб ўтамиз.

Томас Дули 14 март куни йиғинни 20 нафар футболчи билан бошлади. Чақирилган ўйинчиларнинг асосий қисми “Серес”, “Кая”, “Глобал”, “Лойола” клубиг тегишли. Хорижда ўйнайдиганлардан фақат Хитойда фаолият олиб бораётган Хавьер Патино биринчи кундан машғулотларда иштирок этди. 14 март санасидан йиғинга киришган футболчилар рўйхати қуйидагича:

Амани Агиналдо, Фитч Арболеда, Хоррел Ариторенас, Йовин Бедич, Коу Белгира, Паоло Бугас, Марко Касамбре, Марио Кларино, Доминик Росарио, Патрик Дейто, Жим Флорес, Даниэл Гадиа, Омид Назари, Хавьер Патино, Симоне Рота, Дайсуке Сато, Жей Соберано, Томас Триго, Деннис Вильянуэва, Марк Уинхоффер, Фил Янгхасбенд.


19 март куни яна бир қатор ўйинчилар йиғинга қўшилишди.
Кенширо Дэниэлс, Хуан Гирадо, Кевин Ингресо, Хосе Портериа, Патрик Рейчельт, Стефан Шрёк, Мартин Штобл, Нейл Этериж, Роланд Мюллер, Стефан Палла, Иан Рэмзи, Люк Вудлэнд.

Пол Малдерс ва Жерри Люсена ҳам йиғинга таклиф этилганди, бироқ улар терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилишди ва бу ёғига ёшларга йўл бўшатишларини таъкидлаб ўтишди. Мануэль Отт ва Мисақ Баҳадоран эса дисквалификация туфайли терма жамоамизга қарши учрашувда майдонга тушишмайди.
Легионерлардан Патино эндигина мавсумни бошлади. Этериж “Уолсолл” сафида асосий дарвозабон вазифасини бажармоқда. У Англиянинг 3-лигаси вакили саналади. Палла Австриянинг “Вольфсбергер” жамоасида асосий футболчилардан бири ҳисобланади. Рэмзи Эроннинг “Тракторсози” клуби билан “Пахтакор”га қарши беллашувда қатнашиш учун Тошкентга ташриф буюрди, аммо майдонга туширилмади. Вудлэндда эса клуб билан боғлиқ муаммолар бор.
Филиппин чемпионати апрель ойида старт олади. Жамоалар унгача кубок баҳсларида иштирок этишмоқда. 12 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришган. Бир давра ўйинларидан кейин кейинги босқичга йўл олган клублар номи маълум бўлган. Ҳозирча жамоалар 5тадан ўйинда майдонга тушишди. Маҳаллий футболчилар билан Дули тайёргарликни эртароқ бошлади, чунки бунга имкон бор эди. “Кая” ва “Серес” жамоасидаги номзодлар ОФК Кубогида клублари билан 3тадан беллашувда қатнашишди. Филиппинлик футболчиларда ўйин амалиёти мавжуд, жуда кўп бўлмаса ҳам.


Филиппинда яқинлашиб келаётган баҳсларга катта эътибор билдиришмоқда. Чунки қўлга киритиладиган очколар жамоанинг Осиё Кубоги учун курашни давом эттиришида асқотади. “Серес” вакили Кевин Ингресонинг жароҳати тўлиқ битиб улгурмаган. Фил Янгхасбенд эса тиззасидан олган жароҳати сабабли ҳозиргача “Лойола” сафида учрашувларда ҳаракат қилмади. Унинг Ўзбекистон билан учрашувгача сафга қайтиши кутиляпти. Фил терма жамоа сафида охирги марта ўтган йилнинг октябрь ойида Манамада Баҳрайнга бой берилган беллашувда ҳаракат қилганди.

“Жамоа учун ҳозир мураккаб вазият, аммо Тошкентга очко қўлга киритиш ҳақида ўйламасдан бора олмаймиз. Бизнинг асосий кучимиз доимо таслим бўлмасликда ва биз охирги икки ўйинда, айниқса, Ўзбекистон билан сафардаги беллашувда буни намойиш этишга интиламиз. Ҳар қандай ҳолатда бор кучимизни берамиз”, - деб таъкидлаган Филиппин терма жамоаси менежери Дан Палами.

Филиппиндаги беллашувда миллий терма жамоамиз 5:1 ҳисобида зафар қучганди. Филиппин Тошкентдаги ўйиндан кейин 29 март куни КХДРни қабул қилса, жамоамиз яна ўз майдонида Баҳрайнга қарши учрашув ўтказади. Томас Дули жамоаси 6 учрашувда 7 очко тўплаб, Баҳрайнни голлар фарқига кўра ортда қолдирмоқда.
Йиғинга жами 32 футболчини таклиф қилган Дули якунд улар орасида 23 нафарини танлаб олади. Кубок ўйинларида ўзини кўрсатган Коу Белгира, Доминик Росарио, Жим Флорес, Марио Кларино ва Хоррел Аристоренас каби футболчилар ёш бўлишига қарамай, йиғинга таклиф этилишди. Филиппин терма жамоаси Тошкентга 20 март, якшанба куни Жанубий Кореядан етиб келган.

Беҳзод Назаров

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика