Latest news

07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  2 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  7 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Филиппин терма жамоасининг йиғинига чақирилган футболчилар номи маълум News

Филиппин терма жамоасининг йиғинига чақирилган футболчилар номи маълум

Томас Дули куни кеча Филиппин терма жамоасининг навбатдаги йиғинига таклиф этилган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

Ундан 23 нафар футболчи ўрин олган. Улардан 20 нафари аввалги йиғинга ҳам таклиф этилганди. Дарвозабон Роланд Мюллер, ҳимоячи Флоренсио Баделич ва ярим ҳимоячи Пол Мюлдерс бош мураббий томонидан янги футболчилар сифатида йиғинга жалб қилинди. Мюллер ва Мюлдерс авваллари ҳам Филиппин термасига чақирилган.

Эътиборлиси, 23 ўйинчидан 8 нафари хориж чемпионатларида тўп тепади. Англия, Швейцария, Австрия, Германия, Дания, Эрон ва Хитой чемпионатларида филиппинлик футболчилар ўйнаб келишмоқда. Уларнинг аксарияти ўша мамлакатларда ёки бошқа жойда туғилган, лекин келиб чиқиши жиҳатидан бевосита Филиппинга боғлиқ. Шу сабабли терма жамоа учун бемалол ўйнаш имкониятига эгалар.

Дарвозабонлар
1. Нейл Этериж  "Уолсолл", Англия
16. Патрик Дейто  "Глобал"
Роланд Мюллер "Серветт"

Ҳимоячилар
12. Амани Агинальдо "Глобал"
22. Кенширо Дэниэлс "Кая"
5. Хуан Гирадо  "Керес"
3. Стефен Палла  "Вольфсбергер", Австрия
4. Симоне Рота  "Стэллион"
11. Дайсуке Сато  "Глобал"
Флоренсио Баделич "Глобал"

Ярим ҳимоячилар
9. Мисақ Баҳодоран "Глобал"
14. Кевин Ингресо "Дрохтерсен", Германия
19. Жерри Люсена  "Эсбьерг", Дания
8. Мануэль Отт  "Керес"
7. Ян Рэмси  "Трактор Сози", Эрон
18. Патрик Рейчельт "Керес"
17. Стефан Шрок  "Гройтер Фюрт", Германия
21. Мартин Штебл  "Керес"
13. Деннис Вильянуэва "Глобал"
6. Люк Вудланд  Жамоасиз
Пол Мюлдерс, "Керес"

Ҳужумчилар
20. Хавьер Патино "Хенан Жианье", Хитой
10. Жеймс Янгхасбенд "Лойола"


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика