Latest news

20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  0 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  12 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  3 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  14 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  48 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  3

Филиппин - Ўзбекистон учрашуви Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади News

Филиппин - Ўзбекистон учрашуви Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь куни тонгда Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи, 4-тури доирасидаги Филиппинга қарши ўйинни ўтказиш учун чартер рейс билан Манилага учиб кетди.

Филиппин пойтахтига йўл олиш олдидан жамоа тўртинчи ва бешинчи сентябрь кунларида Тошкентдаги “Жар” стадионида машғулотлар ўтказди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Яманга қарши эълон қилинган 23 нафар футболчидан иборат рўйхатидан Филиппинга қарши ўйинга йўл олган таркибда биргина ўзгариш бор. Жамоа ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев оилавий сабабларга кўра Манилага учмайдиган бўлди. Саралашнинг 3-тури доирасидаги Яманга қарши учрашувда дисквалификация сабаб жамоага ёрдам бера олмаган Азизбек Ҳайдаров эса Филиппинга қарши ўйинда майдонга туша олади ва у жамоа билан сафарга йўл олди.

Эслатиб ўтиш керакки, 7 сентябрда Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Филиппин – Ўзбекистон учрашуви 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан 17:00 да Бокаю Сити шаҳрида ўтказилади. 8 сентябрь куни, шунингдек, Доҳада Яман терма жамоаси Баҳрайн терма жамоасига қарши 4-тур учрашувини ўтказади. Шимолий Корея терма жамоаси 4-турда дам олади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика