Latest news

10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  0 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  3 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  5 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  3 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  2 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  6 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0

Филиппин мураббийи жамоаси Осиёнинг кучли термаларига қарши муносиб ўйнай олишини таъкидлади News

Филиппин мураббийи жамоаси Осиёнинг кучли термаларига қарши муносиб ўйнай олишини таъкидлади

Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Томас Дулей ўз жамоасини Осиёнинг кучли термаларига қарши муносиб ўйин намойиш қила оладиган қилиб шакллантира олганини таъкидлади.

Бу ҳақида "Metro Manila"га асосланиб, "CNN Philippines" хабар бермоқда.

Филиппин терма жамоаси бюилан иккинчи йил иш олиб бораётган мутахассис Жаҳон чемпионати саралашида муносиб иштирок этиш учун энг тўғри таркибни ниҳоят аниқлаб олганини маълум қилди.

Ёрдамчиси Дан Палами билан бирга Дулей жамоага бир неча янги футболчиларни жалб этди. Улар: Люк Вудланд, Стефан Палла, Кевин Ингресо ва Мусо Баҳадоран. Уларнинг ҳаммаси июнь ойида бўлган Бахрайн ва Яман терма жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этди.

"Бизда ҳар бир нуқта ноёб футболчилардан иборат ажойиб терма жамоа мавжуд. Уларнинг идивидуал маҳоратлари юқори даражада", — дея ўз шогирдларига юқори баҳо бермоқда 1998 йили Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоасига сардорлик қилган Дулей.

"Мен футболчиларимдан 90 дақиқа давомида ўз имкониятларини юз фоиз ишга солишларини ва жамоа манфаатларини доим устун қўйишларини талаб қиламан", — дея қўшимча қилди Дулей. "Сўнгги икки ўйин мувафақиятга эришиш учун бизга керак бўлган жамоани шакллантира олганимизни кўрсатиб берди".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 сентябрь куни Филиппинга қарши сафарда майдонга тушади. Унга қадар эса 3 сентябрда Тошкентда Яман терма жамоасини қабул қилади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика