Latest news

14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  0 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  4 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  3 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  9 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14

Филипп Райевац: "Локомотив" - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси" News

Филипп Райевац: "Локомотив" - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси"

"Локомотив"нинг янги футболчиси Филипп Райевац ўзининг трансфери борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Локомотив" вакиллари менга учинчи марта таклиф билан чиқишди. Ўтган йили қишда ҳам менга ушбу клуб таклиф билан чиққанди. Бироқ мен "Бунёдкор" билан шартнома имзолагандим. Ёздаёқ "Локомотив"га ўтмоқчи эдим. Бироқ бу амалга ошмади. Шукурки, энди клуб билан келишдим. Кейинги йили "Локомотив" таркибида ўйнашдан хурсандман. Ушбу жамоа билан Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш истагим жуда кучли. Жамоанинг мамлакат чемпионлигини ҳимоя қилишида ва Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқишига ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Жамоанинг тактик жиҳатдан тартибли ўйин кўрсатиши менга маъқул келмоқда. Айниқса, Марат Бикмаев ва Икром Алибоевларнинг ўйинлари менга ёқади. Марат Бикмаев сўнгги икки-уч мавсумда кўплаб голлар уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Ундан ташқари ҳимоячи Анзур Исмоиловни қаттиқ ҳурмат қиламан. Айнан улар ўз позицияларида "Локомотив"нинг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчилари бўлишди деб ҳисоблайман.

Икки жамоа таркибида "Локомотив"га қарши ўйинларда қатнашдим. Айта оламанки, "Локомотив" - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика