Latest news

03:10"Навбаҳор" Наманганда "Пахтакор"га 5та гол урган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 03:02Лига 1. "Анже" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди  0 03:01АПЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Астон Вилла"дан устун келди  7 02:53А Серия. "Ювентус" Турин дербисида "Торино"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  2 01:48Гвардиола мураббийлик фаолиятида илк бор кетма-кет 4та ўйинда мағлуб бўлди  4 01:00Франция чемпионати. "Ланс" 86 ва 90-дақиқаларда гол уриб, "Нант"дан ғалабани илиб кетди!  0 00:31Шерзод Насруллаев: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва ОКМКларни мағлуб этганимиз бизга чемпионлик руҳини тақдим этди"  0 00:22Февзи Давлетов: "Сурхон" кейинги мавсумда Термизга қайтади. "Нефтчи" бугун яхши ҳимояланди"  0 23:37Абдувоҳид Неъматов: "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча мусобақаларда ғолиб бўлдим"  1 23:30Виталий Левченко: "Молиявий масалаларга жавобгар эмасман. Чемпионлик учун курашадиган жамоада барча механизмлар барқарор ишлаши керак"  2 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида "Трабзонспор"га учта гол урди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:56"Рома"га Шомуродовнинг собиқ устози бош мураббий бўлиши мумкин  8 22:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Брайтон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  9 21:36Бундеслига. "Бавария" минимал ҳисобда ғалаба қозонди, "Байер" эса 89-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  1 20:44Суперлига. "Сурхон" — "Нефтчи" 0:0  0

Филипосян нега “Бухоро” клубидан хафа? News

Филипосян нега “Бухоро” клубидан хафа?

Яқинда хабар берганимиздек, ҳимоячи Артём Филипосян операция столига ётди. Ҳозирда уйида режим асосида даволанмоқда.

У 2016 йилги мавсумни “Бухоро” сафида ўтказди. Бироқ жароҳати унга барча ўйинларда тўлиқ иштирок этишга ҳалақит қилди. Аммо футболчи бухороликлардан ранжиганини яширмади. Буни қуйидаги гаплари орқали билиб олишингиз мумкин:

-   Футболчи соғ бўлган пайтида ҳаммага керак бўлади-ю, аммо жароҳатланган чоғида ҳеч кимга керак бўлмай қоларкан, - деб гап бошлади Филипосян. - Менинг нолийдиган одатим йўқ. Ўзимни йиғиб қўйган пулларим бор эди. Операция қилдириш учун клубга қараб ўтирмасдан қанча сарфлаган бўлсам ҳам бу ўз пулларим. Худога шукр, ҳаммаси яхши ўтди. Ҳеч нарсани ўйлаганим йўқ. Тезроқ соғайиш ҳамда яна футбол ўйнаш ҳақида ўйладим. Клубдан хафагарчилик нима билан боғлиқ бўлиши мумкин? Охирги марта “Насаф”га қарши ўйнаганимдан сўнг икки ярим ой давомида даволаниб юрдим. Бу пайт оралиғида эса “Бухоро” жамоасидан ҳеч ким менга қўнғироқ қилгани йўқ, аҳволимдан хабар олишмади. Клубнинг шифокори ҳам менинг қандай жароҳат олганимдан яхши хабардор эди. Бироқ у ҳам бирор марта қўнғироқ қилиб яхшимисан, тузукмисан деб ҳол-авҳол сўрагани йўқ. Худди кераксиз ўйинчидек четга чиқариб қўйиши албатта ачинарли. Тачмурод Агамуродов ҳам бир бор қўнғироқ қилмади. Лекин оила-аъзоларим, яқинларим даврасида Янги йилни бирга ўтказганимиз ва уларнинг соғ-саломатлиги мен учун бахт. Яна 10 кун уйда ётаман ва унгача оёғимни босиш мумкин эмас. Кейин январь ойининг ўрталарида бассейн ҳамда тренажёр залига бораман. Февралдан эса аста-секин шуғулланишни бошлайман. Ўйлайманки, янги мавсумгача соғайиш учун вақтим бўлади.


Филипосян шунингдек, аслида жароҳати қандай содир бўлгани ҳақида ҳам гапирди.
-   Менинг жароҳатим мавсум ўрталарида пайдо бўлганди. Аммо ўтиб кетар дея юравердим. Чемпионат доирасида “Қизилқум” билан муҳим учрашувни ўтказдик ва ишончли ғалабага эришдик. Ваҳоланки, ўша ўйиндан бир кун олдин оёғимдаги оғриқни аниқ ҳис қилдим. Шунга қарамасдан, муҳим ўйинда майдонга тушиб жамоамга ёрдам беришим керак эди ва биз ажойиб ўйнаб уч очкони қўлга киритдик. Олдимизда эса “Насаф”га қарши Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашуви кутиб турганди. Беллашувдан олдин Тачмурод Шамаковичга оёғим оғриётганини ва бу сафар ўйнай олмаслигимни айтдим. Аммо мураббий ҳимояда яхши ўйин кўрсатаётганимиз сабабли мендан яна ўйнашимни сўради. Натижада укол ёрдамида майдонга тушдим. Аммо ўйиндан кейин деярли юра олмай қолдим. Тошкентда шифокорларга мурожаат қилдим. Улар операция қилиш кераклигини айтишди. Аммо мен бунга кўнмадим ва даволаниш йўли билан соғайиб кетишни хоҳладим. Шу йўсинда 2,5 ой мобайнида даволандим. Сўнг машғулотларга қайтдим, бошида ҳаммаси рисоладагидек кўринганди-ю, бироқ 3-4 кун ўтгач, барибир чап оёғимда оғриқни ҳис қилавердим. Шундан кейин жарроҳлик столига ётмасам бўлмаслигини тушуниб етдим. 26 декабрь куни Тошкентда операция қилдирдим. Ҳозир оғриқлар нисбатан камаймоқда. Бундай пайтда мени қўллаб-қувватлаб кўнглимни кўтарган барчага миннатдорчилигимни билдираман. Лекин “Бухоро” жамоасининг эътиборсизлигини кутмагандим.

Шунга қарамасдан Артём Филипосян ортда қолган мавсумни ўзи учун қониқарли кечди деб баҳоламоқда.   
-   2016 йилни ўзим учун яхши ўтди деб ҳисоблайман. “Бухоро” билан 4-ўринни қўлга киритдик. Бу жамоа учун ажойиб натижа бўлди. Мухлислар толиб-тошган стадионда тўп суриш ҳар қандай футболчига завқ бағишлайди. Шу ўринда бухоролик ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Улар доим суюкли жамоасини қўллаб-қувватлашдан тўхташмасин.

Албатта, энди у ўз режаларини ўзгартириши турган гап. Чиндан ҳам Артёмга “Бухоро” клубининг муносабати ёқмади. Футболчи эса кейинги тақдири қандай кечиши мумкинлиги борасида ҳам тўхталиб ўтди.
-   Таклифларми? Мавсум тугамасидан олдин иккита клубдан аниқ таклиф бор эди. Энди эса вазият ўзгарди. Ахир ҳар бир клуб ўз сафида соғ футболчи бўлишини истайди. Жароҳатдан кейин улардан кейин ҳеч қандай мурожаат бўлмади. Шунинг учун айни пайтда олимда бирор-бир клубдан таклиф йўқ. Муҳими, тезроқ соғайиб олиш ҳақида ўйлаяпман. Кўча-куйда “Олмалиқ”нинг менга қизиқаётгани ҳақида эшитдим. Бироқ бу клубдан ҳеч кимга мурожаат қилмади. Барибир янги мавсумдан умидим катта. “Бухоро” билан тузган шартномам эса тугади. Ишонаманки, яна оёққа туриб олганимдан сўнг таклифлар етарли даражада бўлади. Мен доим яхшиликка интилишни яхши кўраман ва ишонаманки, мен учун ҳали барчаси яхши кечади.

ФИРДАВСХОН

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика