Latest news

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  28 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Филип Райевац - март ойининг энг яхши футболчиси News

Филип Райевац - март ойининг энг яхши футболчиси

Март ойи лауреатларини эълон қилишда давом этамиз. Навбат ой футболчисига етиб келди.

Чемпионатимизнинг дастлабки ойида "Қўқон-1912" жамоаси легионер ҳужумчиси Филип Райевац жуда ҳам фойдали ўйин намойиш эта олди.


Бу йил олий лигада дебютини ўтказаётган Райевац дастлабки 4та турда рақиблари дарвозасига учта гол уришга муваффақ бўлди. У фақат илк турда "Насаф"га қарши баҳсда гол ура олмади холос. Ўша баҳсда у захирадан ўйинга қўшилган эди.

Иккинчи турда қўқонликлар Тошкентда "Обод" меҳмони бўлишди. "Жар"да кечган учрашувда Филип Ўзбекистон чемпионатидаги ўзининг биринчи голини уришга муваффақ бўлди. Ўша куни Нўъмон Ҳасанов шогирдлари бир очко билан уйларига қайтишди.

Кейин "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди. Ўтган мавсум водий клубларининг барчасини сафарда мағлуб этиб кетган "Қизилқум"га қарши учрашув тақдирини айнан Райевацнинг киритган тўпи ҳал қилди - 1:0.

Фарғонада "Нефтчи" билан бўлган водий дербисида ҳам ҳужумчи ўзини кўрсата олди. Айнан у 19-дақиқада шериклари бошлаб берган ҳужумни самарали якунлаб ҳисобни очганди. Якунда "Қўқон-1912" ашаддий рақиби устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришиб қайтганди.

championat.asia талқинига кўра март ойининг энг яхши футболчиси деб "Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац тан олинди.

Март ойида шунингдек "Насаф" ҳужумчиси Драган Черан, "Локомотив" вакили Марат Бикмаев, "Динамо" ярим ҳимоячиси Акмал Бозоров каби футболчилар ҳам лауреат бўлишга лойиқ ўйин намойиш этишди.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика