Фил Жонс: “Мен шунчаки футбол ўйнашни хоҳлайман”
22 jul 2013 09:31
News

Фил Жонс: “Мен шунчаки футбол ўйнашни хоҳлайман”
Фил Жонс ҳали Давид Мойес билан қайси позицияда ўйнашини ҳал қилиши керак.
Олдин Жонс ўзи учун хоҳлаган роль мос келишини айтган эди. Ўтган мавсумда Жонс ўзини марказий ҳимоячи ва ярим ҳимоячи сифатида синаб кўрди ва бу вазифани ажойиб тарзда ишончли уддалади.
"Биз ҳали бу мавзуни муҳокама қилганимиз йўқ, лекин мавсум олди тайёргарлик жараёнида бу мавзуда гаплашиб олишимизга етарли вақт бўлишига ишончим комил” - дейди Жонс. - Ўтган мавсумда мен қанотда, марказий ҳимоя ва ярим ҳимояда ҳам ўйнадим, аллақачон менга шунчаки ўйнаш ёқади, деб айтганман. Агар менга алоҳида роль беришса мен бунга қарши эмасман. Яна такрорлайман: Мен футбол ўйнашни хоҳлайман. Ўйлашимча мени олдимда хали кўп ўйинлар бор".
"Юнайтед"нинг кўпгина собиқ ўйинчилари ва бошқа мутахассислар Жонсни бўлғуси сардор ва жамоанинг ҳамма даврлардаги энг яхши ўйинчиси бўлади деб ҳисоблайди. Лекин бу гаплар Филнинг бошини айлантирмайди. Ҳар ҳолда Жонс қаттиқ ишлашда давом этмоқда.
"Бунгай гапларни эшитиш сўзсиз ёқимли, лекин мен уларнинг бу гапларини исботлашим керак ва майдондаги ўз вазифаларимни яхши бажаришим шарт. Бу менинг келаётган мавсумдаги мақсадим".
Жавлонбек Юсупов таржимаси

Link :
Source : manunited.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments