Фил Жонс: "Фергюсон барча нарсани биларди"
11 apr 2020 22:24
News
Фил Жонс: "Фергюсон барча нарсани биларди"
"У билан бирга 2 мавсум ишладим. Айнан сер Алекс мени "Блэкберн"дан олиб келганди. Ундан миннатдорман.
Менга бошқа клублардан ҳам таклифлар бор эди. "Манчестер Сити", "Челси", "Ливерпуль", "Арсенал", "Эвертон" каби клубларга ҳам ўтишим мумкин эди.
Фергюсон мен билан суҳбат ўтказган сўнгги мураббий бўлиб қолди. Ўз агентим билан биргаликда ўтирганимда МЮга ўтиш истагим борлигини айтганимдан кейин нималар бўлгани ёдимда. Биз шартнома шартларини деярли келишганимиз ҳам йўқ. Чунки у менинг истагимни билиб турганди.
Унинг футболчиларни тушуниши бошқа мураббийлар фонида ажралиб турарди. Футболчиларни астойдил тушунадиган бошқа бирорта мураббийни кўрганим йўқ.
У барчасини биларди: футболчи қачон дам олиши керак, қачон ўйинга тушиши керак, қачон қучоқлаш керак, қачон унга қаттиқ гапириш керак, қачон унга ўзига келиб олиш учун вақт бериш керак...
У барча ёмон ҳолатлардан чиқиб кета олган ва бу доимо кўз ўнгимда амалга ошарди", - деди Жонс.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments