Latest news

11:40Хоселу: "Карвахаль "Олтин тўп"га лойиқ"  0 11:16Яқин ўтмиш юлдузи Хуан Мата "яшил қитъа"га йўл олди  0 10:55Футзал. Бугун дунёнинг энг кучли термасига қарши баҳс олиб борамиз  5 10:27Футзал. Парагвай терма жамоаси Тошкентга етиб келди  1 09:55Жаҳон чемпиони Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  12 09:26"Реал Мадрид"нинг яна бир асосий таркиб футболчиси ФИФА кунларида жароҳат олди  3 09:10Миллатлар лигаси. Португалия - Хорватия, Роналду терма жамоа сафидаги 131-голини урди  3 08:58Дахшатли нархлар. "Барселона" мухлисларга футболкаларни тарихдаги энг қиммат нархларда сотмоқда   4 08:30ЖЧ саралаши. Аргентина - Чили, Аргентина ўз уйида йирик ғалаба қозонди, Ди Мария терма жамоа билан хайрлашди  4 08:26Машариповнинг голи, Юсуповнинг қаҳрамонлиги. Ўзбекистон - КХДР учрашувидан ГАЛEРEЯ  3 07:59Роналду: "Португалиянинг Евро-2016даги ғалабаси жаҳон чемпионатидаги ғалабага тенг"  32 07:28Миллат қаҳрамонлари! ФИФАнинг энг кучсиз жамоаси тарихида илк бор расмий учрашувида ғалаба қозонди  8 01:47Миллатлар лигаси. Роналду 900-голини урган ўйинда Португалиядан ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:10Сенсация! Манчинининг Саудияси Индонезияни мағлуб қила олмади  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Ўйинимиздан кўнглим тўлмади, бундан яхшироқ ўйнай оламиз"  4

Фигу, Неймар, Дембеле ва Коутиньо. Булар ҳеч қачон Месси бўла олмайдиган йигитлар News

Фигу, Неймар, Дембеле ва Коутиньо. Булар ҳеч қачон Месси бўла олмайдиган йигитлар

“Барселона” ҳиёнаткорлар гирдобида қоладими? Каталониянинг “Барселона” клуби Филиппе Коутиньо билан беш йиллик шартнома имзолади. У яхши футболчи, каталонияликлар ўйинига ижобий тус қўша оладиган фигура.

Айни дамда “Барселона” билан боғлиқ уч йирик трансфер ва ундаги баъзи ўхшашликлар ҳақида фикр алмашмоқчиман. Бунда сиз ҳам ўз фикрингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Диққатимни тортаётган жиҳат — футболчиларнинг инқилоби. Усмон Дембеле Дортмунд “Боруссия”ни қандай тарк этганини кўрдик. У “Барселона” ишқида ёнгани учун ҳам, ўзининг амалдаги жамоасини беҳурмат қилишдан тап тортмади. Мураббий ва раҳбарият билан сен-менга бориши, машғулотларда иштирок этмаслиги ва ўйинларга бўлган муносабатидан бу яққол кўринди.

“Барселона” — ҳар қандай футболчи тўп суришни орзу қиладиган клуб, бунисига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бироқ дортмундликлар ҳам Дембеленинг бўйнига арқон ташлаб олиб келмаганди, унинг учун пул тўлаган, яхши ниятлар қилган, келишувга кўра, ўз зиммасидаги шартларни бажарган. Айтайлик, Усмон Каталонияга кетишни истардим, деб айтиши ва келишув маданиятига кўра, “Боруссия” учун борини беришда давом этиши мумкин эди. Агар у “Барселона”га чиндан ҳам керак бўлса, испан гранди “Боруссия” рад эта олмайдиган суммадан қочмаслиги катта эҳтимол. 

Коутиньода ҳам шундай ҳолат кузатилди. Унда ҳам инқилобий чиқишлар бўлди. У ҳам “Барса” ишқида яшади ва амалдаги клуби ҳақида ўйламай қўйди. Шуларни эслаб, Неймар “Барселона”ни қандай ташлаб кетгани кўз олдимдан ўтди. Сизнингча, булар бир-бирига ўхшаш манзаралар эмасми?

Ҳа, Неймар ортидан Каталония клуби катта пул ишлади. Ўз навбатида “Барселона” ҳам Дортмунд ва Ливерпуль клубларини рози қиладиган пулни тўлади. Аммо гап футбол, эркакча келишув ва садоқат ҳақида борганида, бу уч юлдузнинг ҳеч қачон Месси, Тотти ёки Жеррард бўла олмаслигини тушуниш мумкин. Мен улар жамоасида қолиши керак демоқчимасман, бироқ токи трансфер амалга ошмагунига қадар, унинг юлдуз бўлишига сабаб клубга тупуриб қўйиш ҳам ярамаса керак. 

Ўз вақтида Фигу “Барселона”ни Неймардан ҳам ёмон аҳволда ташлаб кетганди. Негадир сўнгги вақтларда бу клуб шу каби футболчилар билан ўралашиб қолаётгандек. Бу бора-бора Месси, Иньеста, Хави каби садоқат тимсоллари бўлган футболчилар ўрнини, қисман суюқоёқ бўлган йигитлар эгаллашига сабаб бўлмаса эди. Айтишади-ку, кимнинг менга сотиб, ёнимда ном қозонмоқчи бўлган инсон, вақти келиб мени ҳам кимгадир сотиб бермаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди, деб. 

P.S. Менга Коутиньо, Дембеле ва Неймарнинг ўйини жуда ёқади. Улар етук футболчилар. Балки кейинги авлод ким биландир шартнома тузиш олдидан, унга орзу жамоаси деган бандни киритиб қўйиши керакдир... Масалан, “агар мени “Барселона” сўраб қолса, фикримни албатта инобатга оласизлар”, дегандек...

Author :
Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика