Latest news

17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6

«FIFA.uz»да 1-давра ғолиблари тақдирландилар! News

«FIFA.uz»да 1-давра ғолиблари тақдирландилар!

Вадага мувофиқ 18 август куни соат 18:00дан 20:00га қадар пойтахтимиздаги "Футбол20" футбол мажмуасида "FIFA.uz" сайтининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, олий лига жамоаларини ўзида қамраган "FIFA.uz" виртуал футболининг 1-давраси учун махсус совғаларни эълон қилгандик. Унга кўра, биринчи давранинг дастлабки учта ўрин сохиблари ўзлари ишқибозлик қиладиган клуб мухлислари учун 100тадан футболка ва терма жамоамиз аъзоларининг дастхати туширилган тўплар билан тақдирланиши лозим эди. Шу билан бирга 8-13 тур якунларига кўра энг кўп очко жамғарган иштирокчи "Sony Playstation 3" билан рағбатлантирилиши эълон қилинганди. 18 август куни юқоридаги совғалар ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.

Одатга кўра сайтимиз ўқувчилари дастлаб бир соат давомида футбол ўйнашди. Бу орада машғулотларни якунига етказиб, "FIFA.uz" версияси бўйича уч карра олий лиганинг "Энг яхши ўйинчиси" деб топилган Фарҳод Тожиев ва унинг "Локомотив"даги жамоадоши Садриддин Абдуллаев стадионга ташриф буюрдилар.

1-давра якунига кўра юқори 100та қатордан жой олган иштирокчи ўзларига ваъда қилинган футболкаларни олиб кета бошлашди. Афсуски, кўплаб фойдаланувчилар шу кунги тадбирда иштирок эта олмадилар. Аммо улар ўзларининг электрон манзилига юборилган хатга жавобан танишлари орқали футболкаларни олишлари мумкин.

Ўқувчиларимиз футбол ўйнаб бўлгач, май ва июнь ойи учун Фарҳод Тожиевга аталган совғаларни топширдик. Илк маротаба Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари ўз ўйинлари билан ҳақли равишда "Ойнинг энг яхши ўйинчиси” деган нишонни қўлга киритишяпти.

Шундан сўнг навбат тадбирда иштирок этаётганлар учун махсус танловга берилди. Дастлабки танловга кўра, танлаб олинган иштирокчилар (шунчаки тадбирни томоша қилганлар ҳам қатнашдилар) 9 метр масофадан дарвоза тўсинини мўлжалга олишлари лозим эди. 6 нафар иштирокчидан бирортаси тўсинни пойлай олмади. Сўнгги еттинчи иштирокчининг ёши 10да бўлгани учун иштирокчилар унга 6 метрдан тепишга рухсат бердилар. Буни қарангки, энг кичик иштирокчимиз Шерзод Исроилов биринчи уринишдаёқ тўсинни пойлади ва Садриддин Абдуллаев томонидан футбол тўпи билан тақдирланди. 

Қизиғи шундаки, баъзилар "FIFA.uz"ни оилавий ўйнашар экан. Юқоридаги танлов ғолиби тадбирга дадаси Қаҳрамон ака Исроилов ва укаси Абдуқаҳҳор Исроилов билан атайлаб Қўқондан ташриф буюришган экан.

Танловнинг кейинги шартига кўра, иштирокчилар 20 метрдан тўпни ерга туширмасдан дарвоза тўрига жойлаб қўйишлари лозим эди. Бу гал Сарвар Ортиқовга омад кулиб боқди ва унга ҳам тўп совға қилинди.

Сўнгги танлов шарти эса оддий кўриниш олган бўлса-да, ўқувчилар анча қийналишди. Шартга кўра ким тўпни ерга туширмасдан кўпроқ ўйнатса ғолибликни қўлга киритар эди. Бу борада Дилшод Ҳакимов 16 маротаба тўпни ерга туширмасдан ўйнатгани учун ғолибликни қўлга киритди.

Шундан сўнг футболчиларимиз биринчи давра ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этдилар.

Супер совғани эса "Бунёдкор" никидаги фойдаланувчимиз Азизмирза ака қўлга киритдилар.

Табдир сўнггида мириқиб суратга тушдик

Қисқа қилиб айтганда, биринчи сафар учун тадбир ажойиб ўтди. Хафа одамнинг ўзи бўлмади. Футбол ўйнадик, совғалар улашдик, энг муҳими ҳаммаси ҳалол равишда. Футболчиларимизнинг ташрифи ўқувчиларимизни қувонтирмай қолмади. Фарҳод ва Садриддин шунчаки мажбурият учун эмас, самимий тарзда тадбиримизда иштирок этганликлари учун ўқувчиларимиз номидан уларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Кейинги тадбирларни янада жиддий ва савияли ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон ва Россия чемпионатлари учун шу кунларда янги совғалар ҳақида хабар берамиз. Кучли бешлик учун эса аллақачон супер совға номи маълум. Битта электрон почта учун бошқариладиган 5та чемпионатда энг кўп очко тўплаган 3 нафар иштирокчи 2013/14 мавсум учун ўзи ишқибозлик қиладиган клубнинг уй ўйинига чипта ютиб олиши мумкин.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика