Latest news

23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  2 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  17 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  7 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  4 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  15

FIFA.UZ: Европага ва Таиландга борадиган иштирокчиларга соврин топширилди News

FIFA.UZ: Европага ва Таиландга борадиган иштирокчиларга соврин топширилди

Куни кеча FIFA.UZ ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда икки нафар иштирокчи ўз совринларига эга бўлишди.

Ўтган мавсум Европа кучли бешлик чемпионатида энг кўп очкони тошкентлик футбол мухлиси Жаҳонгир Усмонов тузган жамоа қўлга киритди. У "Рома" мухлиси бўлгани учун айнан шу жамоа иштирокидаги ўйинга чипта ютиб олди. Кузда ғолибимиз FIFA.UZ томонидан Рим шаҳрига бориш келиш авиачиптаси, меҳмонхона харажатлари ва ўйин чиптасига эга бўлади.



"Ғолиб бўлишнинг ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки футболга қизиқиш ва уни диққат билан кузатиб бориш керак. Бундан ташқари ҳар бир турдан олдин трансфер қилиш ҳам лозим, буни ўз тажрибамдан биламан. Римга бориб "Рома" ўйинини кўришни мақсад қилдим. Бунинг учун FIFA.UZ га раҳмат", - дейди Жаҳонгир Усмонов.

Қолган икки ўринни олган иштирокчилар афсуски ҳозирги пайтда Тошкентга кела олишмайди. Уларга ҳам албатта ўз чипталари топширилади.

Олий лиганинг биринчи даврасида ғолиб чиққан иштирокчи: 1992 йил 13 майда туғилган Элдор Турсунов Зарафшон шаҳрида истиқомат қилади. У сентябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига бориб терма жамоамизни қўллаб-қувватлайди.



Элдор Турсуновнинг фикрлари қуйидагича бўлди: "Олий лигани анчадан буён кузатиб келаман. Ҳар бир турдан олдин қайси футболчи гол уриши мумкинлигини тахмин қилиб жамоа туздим. Омадим келди. 13-турда Фарҳод Тожиев икки бор пенальтидан гол ура олмагани учун ҳам мен ғолиб бўлдим. Акс ҳолда мендан кейинги жамоани тузган иштирокчи Таиландга борарди".

FIFA.UZ да янги евромавсум старт олди. Россия, Франция ва Англия чемпионатларида ўзингизга жамоа тузишингиз мумкин.

Совғалар ҳақида яқин кунларда хабар берамиз. Оз қолди...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика