Latest news

23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  2 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  70 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  51 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4

FIFA.UZ: Энг муҳим саволларга жавоблар News

FIFA.UZ: Энг муҳим саволларга жавоблар

Кеча сайтимизда FIFA.UZни ўрганамиз (йўриқнома) номли мақола чиққанди.
Кўпчилик шу мақола орқали сайтда жамоа тузишни ўрганиб олди. Бироқ шундан кейин ҳам кўпчиликда саволлар пайдо бўлди. Қуйида ушбу саволларга жавобларни келтирамиз.

Qo'qon 1912 & CA: "Дедлайн" нима тушунтирворилар илтимос.

Жавоб:
  “Дедлайн” – навбатдаги турнинг илк учрашуви бошланишига қадар қолган маълум вақт (масалан 1 соат ёки ундан кўпроқ). “Дедлайн”дан кейин амалга оширилган ҳар қандай ўзгариш, фақат кейинги турдан бошлаб инобатга олинади.
 
Жамоадаги барча ўзгаришлар (трансферлар, сардорни танлаш, захирадагиларнинг кетма-кетликни танлаш, трансферлар) “дедлайн”га қадар амалга ошириб бўлиниши лозим.

Pheonix_27: Битта профил билан 2та мусобақада иштирок этса бўладими?

Жавоб: Битта профил билан турли чемпионатларда жамоа тузса бўлади. Масалан айни пайтда битта профил билан Олий лига, ОЧЛ, ЕЧЛ, Англия, Италия, Испания, Германия, Россия, Франция каби чемпионатларда жами 9та жамоа тузишингиз мумкин.

Dilshod Muratov: Нима учун фишкалар жамоа тузишдан олдин кўринмайди?

Жавоб: Тизим шундай тузилган. Олий лига учун жамоа тузишдан олдин исталган 15 нафар футболчидан жамоа тузинг ва уни сақланг. Олий лигада 1-тур дедлайнига қадар исталганича трансфер қилиш мумкин. Шу боис сотиб олган 15 нафар футболчини сотиб юбориб унинг ўрнига янги 15 нафар футболчини сотиб олиш мумкин.

Сўнгра профилингизга киринг ва фишка сотиб олиш учун балансни тўлдиринг. Баланс тўлдириганидан сўнг керакли фишкани устига босиб уни харид қилинг. 

Bayern №1: Жамоа тузишимга озгина қолганида ўчиб кетаяпти. Нега бундай?

Жавоб: Жамоани тузиш учун телефон эмас компьютер ёки ноутбук тавсия қилинади. Телефон орқали трансферлар ва ўзгаришларни қилиш осон. Жамоа тузиш қийинроқ. Шунинг учун маслаҳатимиз: жамоани компьютерда тузинг ва кейинчалик турлардан олдин телефон орқали ўзгаришларни амалга ошираверинг.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика