Latest news

08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  1 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  1 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  1 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   1 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  34 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  42 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  6 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  452 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  17 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2

FIFA.com: Ўзбекистонлик ўсмирларда ишонч кучли News

FIFA.com: Ўзбекистонлик ўсмирларда ишонч кучли

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги жаҳон чемпионатига юқори мақсадларни кўзлаб ташриф буюрди.
Бу жамоа 2011 йил Мексикада ўтказилган мундиалда чорак финалгача борганди. Мана кетма-кет иккинчи бор “Оқ бўрилар” чорак финалга чиқишга яқин туришибди. Бунинг учун Гондурас мағлуб этилса кифоя.

Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Гондурас футбол оламида жарангдор номга эга эмас. Улар ўзлари учун янги тарих ёзишга ҳаракат қилишяпти. Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевнинг айтишича, Гондурас билан ўйинда анча эҳтиёт бўлиб тўп суриш лозим. Чунки бир қарашда машҳур бўлмаган жамоадан ҳар нарса кутиш мумкин.

“Гондурас – тезкор ўйинчиларга эга жуда яхши жамоа, - дейди Нуралиев. – Биз уларнинг ўйинини кўрдик ва рақиб ҳақида маълум тасаввурга эгамиз. Ўйлайманки, ўйин ҳеч бир томон учун осон кечмайди”.

Маълумки, бугунги учрашувни асосий футболчилардан бири Жамшид Болтабоев ўтказиб юборади. Гондурас сафида эса йўқотишлар йўқ. Болтабоев ФИФА расмий сайти вакили билан суҳбатда шундай деди: “Гондурас – яхши жамоа. Биз уларнинг БААга қарши баҳсини кўрдик. Улар кучли футбол намойиш этишади, лекин биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз. Албатта, бу ўйинда иштирок эта олмасликдан афсусдаман, лекин жамоадошларим менсиз ҳам ғалаба қозонишни уддалай олишади деб ўйлайман”.

Ўзбекистон ўсмирлар термаси гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказиб юборди ва бу борада энг яхши кўрсаткични қайд этди. “Биз ҳар бир ўйинда ҳимояни унутмаган ҳолда тўп суряпмиз, - дейди Дилшод Нуралиев. – Агар рақибга тўп киритиш имконини бермасак, бизда гол уриш варианти юзага келади. Ҳозирча ҳаммаси шундай давом этмоқда ва ўйлайманки, бундан кейин ҳам шундайлигича қолади. Хорватия билан ўйиндан сўнг йигитларни алоҳида табриклаб қўйдим, чунки улар ҳамма айтганларимни қилишди. Футболда ҳеч нарса кафолатланган эмас. Ҳаммаси бажараётган ишингга ва футболчиларга қанчалик ишонишингга боғлиқ. Шу боис ҳам биз фақат олға қараб давом этяпмиз”.
 
Хайрулло Холиқов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика