Latest news

09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  9 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   7 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  15 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   49

ФИФА яна бир терма жамоани дисквалификация қилиши мумкин News

ФИФА яна бир терма жамоани дисквалификация қилиши мумкин

Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари давомида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) қоидаларини бузгани учун футбол билан боғлиқ барча фаолиятдан четлатилиши мумкин.

Фаластин футбол ассоциацияси май ойидаёқ Исроилнинг дисквалификациясини сўраб, ФИФАга талабнома жўнатган. Ўз навбатида ФИФА бунга зудлик билан ҳуқуқий баҳо берилиши лозимлигини маълум қилиб, бу масала июл ойида ташкилот кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқилишига ваъда берганди.

Қайд этилишича, Осиё футбол конфедерацияси ҳам Фаластиннинг Исроилни ФИФА байроғи остида ўтадиган барча расмий турнирлардан четлатиш ҳақидаги талабномасини қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА ва УЕФА сўнгги марта 2022 йилнинг 28 феврал куни Россияни Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари учун ўз байроғи остида ўтадиган барча халқаро турнирлардан четлатганини эълон қилганди.


Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика