Latest news

21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  0 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  0 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  6 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  9 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  20 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  3 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  19

ФИФА вице-президенти: «Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор аъло даражада» News

ФИФА вице-президенти: «Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор аъло даражада»

10 сентябрь куни ФИФА вице-президенти ҳамда Иордания Футбол Уюшмаси президенти Шахзода Али бин Ҳусайн Тошкентга ташриф буюрди.
ФИФА вице-президети ташриф чоғида ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов ҳамроҳлигида Тошкентдаги «Бунёдкор» спорт мажмуасига ташриф буюрди ва янги стадионни кўздан кечирди.

«Биринчи навбатда Юртбошингиз ҳамда ЎФФ Президентини мана шундай ажойиб спорт мажмуаси қад ростлагани билан чин қалбимдан табриклайман», - дейди Шахзода Али бин Ҳусайн. Бу - мамлакатингизда спортга ва футболга жуда жиддий эътибор қаратилаётанинидан далолат», - дея қўшимча қилди ФИФА вице-президенти.

«Футбол - дунёдаги энг оммавий спорт тури. Ўзбекистонда ажойиб авлод шаклланаётганига ва мамлакат футболи ривожланиш йўлида эканлигига гувоҳ бўлдим», - дейди Шахзода Али.

ФИФА вице президенти, шунингдек, «Бунёдкор» стадионига ташрифи чоғида «Бунёдкор» футбол клуби академияси фаолияти билан танишди ва болалар футболига берилаётган катта эътибор ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

«Болалар футболига бўлган эътибор ва уларга яратилган шароитлар аъло даражада. Яна бир маротаба Мамлакат рахбари ҳамда ЎФФ Президентини бундай бунёдкорлик ишлари ва мамлакат футболида олиб борилаётган ажойиб ислоҳотлар учун чин қалбимдан табриклайман», дейди Шахзода Али бин Ҳусайн.

Шахзода Али бин Ҳусайн шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси биносига ҳамда Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб учрашувини кузатиш учун «Пахтакор» стадионига ташриф буюрди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика