ФИФА вакиллари янги қурилаётган "Дўстлик" терма жамоалар маркази билан танишишди
22 jun 2023 17:25
News
ФИФА вакиллари янги қурилаётган "Дўстлик" терма жамоалар маркази билан танишишди
Хабарингиз бор, айни кунларда Тошкент вилоятида ФИФА билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Ўзбекистон терма жамоалари марказидаги қурилиш-реконструкция ишлари қизғин давом этмоқда.
ФИФА вакиллари Андрей Вашкевич ва Лоренцо Фофи ушбу марказни кўздан кечириш мақсадида қурилиш майдонига ташриф буюришди.




ФИФА вакиллари мазкур базадан ўрин олган объектлар, хусусан, асосий ва машғулот майдонлари билан танишдилар. "HATKO" мутахассислари билан майдонлар ҳолати, уларни сақлаш технологиялари, стадион инфратузилмаси юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ушбу майдонлар Англиянинг “ПроПитч” компанияси томонидан махсус тест ёрдамида ўрганиб чиқилди ва хулосалар тақдим қилинди.
Ўз ўрнида, ФИФА вакиллари лойиҳа юзасидан ўзларининг таклифларини билдириб ўтишди.
Link :
Source : ЎФА матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments