Latest news

18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  2 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  2 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  4 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  8 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5

ФИФА вакили ЎФА раҳбарияти билан учрашди News

ФИФА вакили ЎФА раҳбарияти билан учрашди

Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатяпти:

ФИФА вакили бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, ЎФА ҳузурида ташкил этилиши режалаштирилаётган ўқув-машғулот базасининг қурилиш режаси билан танишди. Ушбу лойиҳа учун ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра ажратилган 12 гектар ер майдони кўздан кечирилиб, лойиҳа режаси ва чизмалари атрофлича ўрганиб чиқилди. 

Андер Вашкевич келгуси 3 кун мобайнида ҳам Тошкент вилоятида бўлиб, янги ўқув базасига тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда иштирок этиши режалаштирилган 

Лойиҳага асосан табиий чимга эга 6 та ва 1 та сунъий футбол майдони, ангар типидаги футзал майдони, 150 ўринли меҳмонхона мажмуаси, 700 кв.м. майдонга эга спорт заллар, мини-футбол ва соҳил футболи  билан шуғулланиш учун 1 та алоҳида майдон, 150 кишига мўлжалланган ресторан, 130 кишилик анжуманлар зали, шунингдек, кутубхона, музей ва дам олиш масканлари қуриб битказилади.  

Шунингдек, мазкур ҳудудда функционал диагностика, спортчиларни соғломлаштириш ва реабилитасияси учун замонавий спорт тиббий марказини ташкил қилиш ва зарур тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида спорт тиббиёти маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика