Latest news

17:02"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди  1 16:53"Ал Насср" бразилия терма жамоаси вакили билан битим имзолади  0 16:15Ибрагимовичнинг ўғли "Милан" билан шартнома имзолади  2 15:41"Рома" янги мавсум учун либосини тақдим этди  1 15:35Мбаппенинг онаси: "Ўғлим ҳеч қачон алдамаган"  7 15:02"Арсенал" қора рангдаги либосини тақдим этди  2 14:52"Атлетико" тез орада 30 млн. евролик трансфер ҳақида эълон қилади  1 14:19Ўзбекистон U23 терма жамоаси янги либосларда машғулот ўтказди  21 13:41"Барселона" янги мавсум учун либосини тақдим этди  6 13:26ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон кўтарилди  16 13:08Аёллар ОЧЛ саралаш босқичига қуръа ташланди. Бу баҳсларда қайси жамоамиз иштирок этади?  2 12:5836 ёшли Ракитич Гаттузо, Перишич ва Калинич бор Хорватия клубига ўтади  2 12:34Клопп Англияга рад жавобини берди  3 12:01ПСЖ Осимхен учун икки ҳужумчидан бирини танлаши керак  2 11:47"Бунёдкор" Тошкентда учта ўртоқлик учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири терма жамоа  2

FIFA U-17 Жаҳон чемпионатида ўйнаган бугунги кундаги юлдузлар (мутолаа учун) News

FIFA U-17 Жаҳон чемпионатида ўйнаган бугунги кундаги юлдузлар (мутолаа учун)

Неймар, Педри, Фоден ва Сон бизнинг глобал турнирни безаган 13 юлдузимиз рўйхатида.


- Жаҳон чемпионати U-17 жорий йилнинг 10 ноябрида старт олади.

- Ушбу турнирда ўтган йилларда ҳозирги юлдуз ҳисобланадиган кўплаб ўйинчилар тўп тепишган.

- Сон Хён Мин, Неймар ва Виктор Осимхен кабилар бунга мисол.


FIFA Жаҳон чемпионати U-17да кўплаб ажойиб ўйинчилар ҳаракат қилишган. Жанлуижи Буффон, Роналдиньо ва Сеск Фабрегас каби ўйинчилар ўзларининг фаолиятларини чўққисига қадар 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишган.

ФИФА нуфузли турнирда жаҳон ареналаридаги илк қадамларини қўйган ҳозирги супер юлдузларни жамлади.



Тони Кроос

Фаолияти давомидаги юқорилаш ва пасайишлар бўлган барқарорлик маёқчаси Кроос 2007 йилги турнирда "adidas Олтин Тўп"ини қўлга киритди, шунингдек Германия терма жамоасига бронза медаллари қўлга киритилишида ёрдам бериб, машҳурликка эришди. У "Бавария" ва "Реал" билан кўп совринларга эга чиқди.

Билармидингиз?

Ўзининг ажойиб тўп узатиш қобилияти туфайли Кроос 2014 йилги жаҳон чемпионатида Garçom ёки "официант" лақабини олган.


Неймар

Бразилиялик жаҳон саҳнасига илк бор 2009 йилда чиқди. У ўзининг A Seleção'даги илк голларини ушбу мусобақа давомида киритган бўлса ҳам, жамоасининг U-17 гуруҳ босқичидан 20 йилдан ошиқ вақт давомида чиқа олмаётганига чек қўя олмади. У ўшандан бери "Барселона" ва ПСЖда ўйнаб, Олимпиадагининг олтин медалларини қўлга киритди.

Билармидингиз?

Неймарни 2010 йилги Жаҳон чемпионати учун Бразилия терма жамоасига жалб қилишга аталган петицияга 14000га яқин имзо тўпланган, аммо мураббий Дунга ўсмирни таркибга жалб қилмаган.


Алиссон Бекер

Алиссон ҳам турнирда Бразилиянинг барча ўйинларида иштирок этди, аммо дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қола олмади. У 10 йилдан ошиқ вақт давомида "Интернасьонал"нинг болалар клубида ўйнади. Шундан сўнг эса "Рома" ва "Ливерпуль"га йўл олиб дунёнинг энг яхши посбонларидан бирига айланди.

Билармидингиз?

У 2021 йилнинг май ойида "Ливерпуль" сафида қачонлардир гол урган, шунингдек "Вест Хэм"га қарши ўйинда бош билан сўнгги дақиқаларда гол урган ҳолда Премьер-лигадаги илк ғалаба голи муаллифига айланди.



Каземиро

A Seleção'нинг юлдузли учлигини 2009 йилдаги турнирда Бразилия терма жамоаси сафида гуруҳ босқичидаги уч ўйиндан иккитасида қатнашган ярим ҳимоячи Каземиро якунлаб беради. У беш бор УЕФА Чемпионлар лигаси ва учта футбол бўйича клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққан ҳолда ўзининг афсонавий дамларини "Реал"да ўтказди, сўнгра "Манчестер Юнайтед"га ўтди.

Билармидингиз?

Муваффақиятсиз ўтган 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧдан сўнг Каземиро Колумбияда ўтказилган 20 ёшгача ўйинчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.



Марио Гётце

2009 йилдаги турнирда "супер" Марио учта тўп киритди, аммо у 1/8 финалда бўлажак чемпионлар бўлмиш Швейцария билан ўйиндаги мағлубиятдан жамоасини қутқара олмади. У турнирдан қайтганидан сўнг тез орада Бундеслигада дебют қилади, қолган нарсалар эса тарих.

Билармидингиз?

2014 йилги ЖЧ финалида ғалаба голини урган Гётце захирадан тушиб бу ишни қилган илк ўйинчи бўлди, шунингдек 1966 йилдаги Вольфганг Вебердан сўнг энг ёш тўпурарга айланди.


Марк-Андре тер Штеген

"Барселона" афсонаси ўша 2009 йилдаги муваффақиятсиз турнирда ҳам Гётценинг орқасида дарвозани қўриқлаётганди. У 2014 йилда "Барселона"га йўл олишидан олдин "Боруссия Мёнхенгладбах"нинг ёшлар клубида 100дан ортиқ ўйин ўтказган.

Билармидингиз?

Тер Штеген 2022/23 йилги мавсум Ла Лигада 26та қуруқ ўйин ўтказган ҳолда янги рекорд ўрнатди.



Сон Хён Мин

2009 йилги турнирда учта гол урганлар гуруҳида "Тоттенхэм" супер юлдузи Сон ҳам бор эди. Унинг уч зарбаси Кореяга Нигериядаги чорак финалда ижобий натижа кўрсатишга ёрдам берган. Ҳужумчи "Гамбург" ва Леверкузеннинг "Байер" клубида ўйнаган, сўнгра "Шпорлар"га муваффақиятли ўтиш амалга ошган.

Билармидингиз?

У 111та гол билан [05.11.23 ҳолатига кўра] Премьер-лига тарихида энг кўп гол урган ОФК футболчиси ҳисобланади.


Маркиньос

Бразилия 2011 йилда ярим финал босқичига қадар етиб борган ҳолда муваффақиятли иштирок этди, ҳимоя марказида эса Маркиньос бор эди. У кейинги йили "Рома"га қўшилди, атиги 12 ой ўтиб эса ҳозирга қадар ўйнаётган жамоаси бўлмиш ПСЖга ўтди.

Билармидингиз?

Маркиньос 2013 йилда 27 миллион фунт эвазига ПСЖга ўтганида футбол тарихидаги энг қиммат бешинчи ҳимоячи бўлган. Ўша пайтда фақатгина Рио Фердинанд, Тиаго Сильва, Лилиан Тюрам ва Дани Алвес қимматроқ туришган.



Виктор Осимхен

Нигерия бешинчи олтин тожни қўлга киритганда Осимхен 2015 йилда рекорд 10 голни урди. У "Вольфсбург", "Шарлеруа ва "Лилль"да ҳаракат қилди, сўнгра 2023 йилда лиганинг энг яхши тўпурари сифатида "Наполи"га тарихий чемпионлик титулида ёрдам берди.

Билармидингиз?

У 2022/23 йилги мавсум 26 гол билан А Серияда бир мавсумда африкалик томонидан урилган голлар сони бўйича Самуэль Это'онинг рекордини янгилади, шунингдек дивизионда ўйнаган энг самарадор Жорж Веадан ҳам ўтиб кетди.


Трент Александр-Арнольд

"Ливерпуль" афсонаси турнирда 2015 йилда фақатгина бир бор ўйнаган, Англия ўшанда тарихда илк бор гуруҳдан чиқа олмаган. Аммо, у ўшандан сўнг "қизиллар" билан кўплаб совринлар ва Англия терма жамоаси сафида 20дан ортиқ ўйинлар ўтказган ҳолда катта муваффақиятларга эришди.

Билармидингиз?

Александр-Арнольд майдондан ташқарида шахматга жуда ҳам қизиқади ва ўтмишда жаҳон чемпиони Магнус Карлсен билан тўқнаш келган.



Фил Фоден

Фоденнинг ўйинлари Англия терма жамоасини 2017 йил Ҳиндистондаги турнирда ғолиб бўлишга ёрдам берди. "Манчестер Сити" вундеркинди Испанияга қарши 5:2 ҳисобида тугаган финал ўйинида дубль қайд этди ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У жонажон жамоаси сафида кўплаб голлар урди ва совринларга эришди.

Билармидингиз?

Фоден 47 ёшида вафот этган марҳум бобосига ҳурмат бажо келтириш учун шу рақамни кияди.


Орельен Чуамени

Чуамени ҳам 2017 йилги турнирда бор эди ва Францияга ажойиб ўтган гуруҳ босқичида ғалаба қозонишга ёрдам берди, аммо Испанияга қарши ўйиндаги мағлубият уларнинг кубок билан хайрлашишга мажбур қилди. У "Монако" ва "Реал"да ўйнади ва юқори даражадаги халқаро эътирофга сазовор бўлди. У Қатарда ўтказилган ЖЧда жамоасига финалга қадар ўйинларда ёрдам берди ва унда жамоаси Аргентинадан мағлуб бўлди.

Билармидингиз?

Ҳозирда клуб ва терма жамоаси сафида кучли ярим ҳимоячи бўлган Чуамени фаолиятини ҳужумчи сифатида бошлаган.


Педри

Испаниянинг янги авлодида ушбу "Барселона" ўйинчиси ажралиб туради. Техник жиҳатдан иқтидорли ва баркамол ярим ҳимоячи Испаниянинг 2019 йилги турнир чорак финалига чиққанида кўзга ташланганди.

Билармидингиз?

Педри ўрта мактабда барча йўналишлар бўйича фанларни аъло баҳоларга якунлаган ва унга Лас-Пальмас-де-Гран-Канария университетида тиббиёт йўналишида ўқиш учун стипендия таклиф этилган.



FIFA.com сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика