Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  6 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  36 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  104 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1028 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

ФИФА рейтинги: Хитой 1740 кундан сўнг қувиб ўтилди. Бельгиядан кучлироқ Ўзбекистон терма жамоаси News

ФИФА рейтинги: Хитой 1740 кундан сўнг қувиб ўтилди. Бельгиядан кучлироқ Ўзбекистон терма жамоаси

ФИФА 23 июнь куни терма жамоалар рейтингини тақдим этди.

Ушбу рейтингда Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз аввалги рейтингга қараганда 6 поғона юқорилади ва 83-ўриндан 77-ўринга чиқиб олди.

Рейтингдаги бу ўсишга Осиё Кубоги саралаш ўйинлари сабаб бўлгани тушунарли. Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка устидан қозонилган ғалабалар бизга рейтингда юқорилаш учун замин яратди. Аммо бу ўйинлар ўзказилганига Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига чиқа олмаганимиз сабаб бўлганини унутмаслик лозим.

Модомики рейтингда юқорилаган эканмиз, бир неча ижобий кўрсаткичларни қайд этиш жоиз:

- Ўзбекистон терма жамоаси 1064 кундан сўнг Осиёнинг кучли ўнталигига қайтди. Ўзбекистон сўнгги марта 2019 йилнинг 25 июль куни рейтингда Осиёнинг кучли 10 та жамоаси ичига кирганди. Биз хаёлимизда ҳали ҳам Осиёнинг кучли тўртта термасидан биримиз. Аммо рақамларга эътибор берсак, деярли 4 йилдан бери рейтингда Осиёнинг кучли 10 та жамоаси ҳам эмас эдик.



- 1740 кундан сўнг яна Хитойдан олдинда қайд этилдик. 2017 йилги Жанубий Кореяга қарши ўша машхур ўйиндан сўнг Ўзбекистон рейтингда пастга шўнғиганди. 2017 йил 14 сентябрь куни эълон қилинган рейтингда Хитой 62-ўринни, Ўзбекистон эса 69-ўринни банд этган. Ўшандан бери рейтингда Хитой биздан юқорида қайд этиларди. Албатта, Хитой мамлакатида юзага келган пандемик вазият сабаб хитойликлар сўнгги ФИФА кунларида ўртоқлик учрашуви ўтказишмади, бироқ рейтингда узрли сабабларга очко берилмайди.

- Ўзбекистон деярли 4 йилдан сўнг ФИФА рейтингида кучли 80 та терма жамоа сафига қайтди. 2018 йилнинг 1 июль куни термамиз ФИФА рейтингида 80-ўринда эътироф этилганди.

- Ҳозирги ўрнимиздан яхшироқ поғонага эса охирги марта 2018 йилнинг 15 март куни кўтарилганмиз - 72-ўрин.


Бельгиядан кучлироқ Ўзбекистон терма жамоаси

Ўзбекистон терма жамоаси тарихдаги энг яхши натижасини 2006 йилнинг 22 ноябрь санасида қайд этган. Терма жамоамиз ўшанда ФИФА рейтингида 45-ўринни эгаллаган. Ўшанда Осиёда учинчи ўринда қайд этилганмиз. Биздан олдинда фақат Эрон ва Австралия бор эди. Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони эса пастда жойлашганди. 

ФИФА рейтинги: (22 ноябрь, 2006 йил)


Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон миллий жамоаси ўша рейтингда унча-мунча Европа терма жамоаларидан ҳам юқорироқда қайд этилган. 2006 йилги рейтингда Бельгия, Уэльс, Норвегия, Финляндия ва яна бир қанча Европа қитъаси терма жамоалари Ўзбекистондан пастда қайд этилган. Ажойиб-а!? 

Ўзбекистондан қуйида жойлашган УЕФА терма жамоалари (22 ноябрь, 2006 йил):

Тўғри, ўша пайт юқоридаги Европа терма жамоалари ҳозиргидек кучга эга бўлишмагандир. ФИФА рейтинги терма жамоаларнинг кучини белгиловчи аниқ ўлчов ҳам эмас. Аммо бу нарса ўша рейтингда улардан юқорида бўлганимизни инкор этмайди.


Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этган (45-ўрин) 2006 йилнинг 22 ноябрь санасидан роппа-роса бир ҳафта олдин Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2007 саралаши доирасида Қатарни 2:0 ҳисобида мағлуб қилганди. Демак, айнан ўша терма жамоа тарихдаги энг яхши натижамизни қайд этган.

Ўзбекистон – Қатар – 2:0

15.11.2006. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 20000 томошабин.
Голлар: Леонид Кошелев 31, Илёс Зейтуллаев 53.
Четлатишлар: Максим Шацких 60 – Абдуллох Аль Берик 60.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Андрей Фёдоров, Виталий Денисов, Алексей Николаев, Асрор Алиқулов, Владислав Кирьян, Темур Кападзе (Улуғбек Бақоев, 90), Леонид Кошелев (Александр Гейнрих, 83), Илёс Зейтуллаев (Виктор Карпенко, 65), Сервер Жепаров, Максим Шацких.

Кўриб турганингиздек, футболимиз турли даврларни бошдан ўтказган. Умид қиламизки, миллий жамоамиз аввалги мавқеини яқин орада тиклаб олишга эришади.

Тез орада эса сизлар билан ФИФА рейтинги ва Шри-Ланка устидан қозонилган ғалаба бизга рейтингда неча очко бергани ҳақида гаплашамиз. Championat.asia'да қолинг.

Жалолхон Иноғомхўжаев

Author : I.J.I
Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика