Latest news

09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  0 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  24 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  25 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  49 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  6 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  21 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  801 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  1 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  2 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 66-ўринни сақлаб қолди News

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 66-ўринни сақлаб қолди

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган ўрни ўзгаришсиз қолган. Шундай қилиб, миллий терма жамоа 521 очко билан жаҳон миқёсида 66-ўринда бормоқда.

ФИФА рейтингига асосан Ўзбекистон ОФКга аъзо терма жамоа орасида 5-ўринда бормоқда. Осиё терма жамоалари рейтингини ҳамон Япония бошқариб турибди – 30-ўрин. Япониядан кейинги ўринларда Жанубий Корея (42), Австралия (47) ҳамда Эрон (57) терма жамоалари бормоқда. МДҲ мамлакатлари орасида эса Ўзбекистон Россия (11) ҳамда Украина (37) терма жамоаларидан кейинги ўринда турибди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ОК-2015 саралашидаги рақибларидан - БАА терма жамоаси эса 89-поғонасидан жой олган бўлса, Вьетнам 132, Гонгконг эса 151-ўринда бормоқда. Миллий терма жамоанинг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги рақиблари ҳисобланган Қатар (101) ва Ливан (129) терма жамоалари ўрни ҳам деярли ўзгармаган.

Терма жамоаларнинг умумий рейтингини доимгидек Испания терма жамоаси бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринда Германия терма жамоаси бораётган бўлса, кучли учликни Аргентина терма жамоаси тўлдирган.

Терма жамоаларнинг май ойи учун рейтинги билан ФИФА расмий сайтида тўлиқ танишиш мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика