Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  48 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси рекорд даражада юқорилади News

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси рекорд даражада юқорилади

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА аёллар терма жамоаларининг аввалги ой якунларига кўра рейтингини эълон қилди.
Аҳамиятлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ой рейтингига кўра дунё терма жамоалари орасида рекорд даражада - 89 поғона юқорилади. Бунгача дунё рейтингида 133-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эндиликда жаҳон рейтингида 44-поғонада бормоқда.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ойдаги натижаларга кўра ФИФА рейтингидаги барча терма жамоалар орасида энг юқорига кўтарилишга эришган жамоа бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси март ойида Олимпиада-2016 саралаш 1-босқич баҳсларида иштирок этди. Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган саралаш баҳсларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Гонконг ҳамда Фаластин аёллар терма жамоасини мағлуб этган ва сўнгги турда мезбон - Иордания терма жамоасига мағлуб бўлган эди.

Аёллар ўртасида терма жамоалар рейтингини Германия терма жамоаси бошқариб турибди. Кучли учликдан эса АҚШ ҳамда Франция аёллар терма жамоалари ўрин эгаллашган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика