Latest news

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  2 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   4 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  20 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  27 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

ФИФА клублар учун супертурнир тайёрламоқда, бу "Реал" ва "Барса"га ёқмоқда, бироқ УЕФАга эмас News

ФИФА клублар учун супертурнир тайёрламоқда, бу "Реал" ва "Барса"га ёқмоқда, бироқ УЕФАга эмас

2 миллиард доллар бюджет.

ФИФА глобал турнир ўйламоқда, бу эса катта фойда келтирмайди. Тақвимга кўра, ҳар доим Конфедерациялар кубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ доимий тарзда ўтказиб борилади. Энди улар бирлаштирилади: клублар ўртасидаги ЖЧ кенгаяди ва топ-клублар билан тўлдирилади. Мусобақа эса ёзда ўтказилади. Ҳар йили эмас, декабрда ҳам бўлмайди. Ҳар 4 йилнинг ёзида ташкиллаштирилади. Конфедерациялар кубоги эса ўтказилмайди. ФИФА эса терма жамоалар ўртасида яна бир турнирга старт бериш арафасида турибди.

КЛУБЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖЧнинг ҒОЯСИ ВА СТРУКТУРАСИ

Бундай форматдан оддий инсон ҳам зериккан. Ҳар йили Европа гранди Осиё, Африка ва Америка қитъасидаги рақибларини "эзғилаб ташлайди" ва кубокни қўлга киритади - интрига қани? Энди ФИФА турнир савиясини ошириш учун бир қандай ишларга қўл урмоқчи:

  • Чемпионатда 24 жамоа иштирок этади ва шуларнинг 12таси Европадан бўлади.
  • Улар 3тадан жамоаси бор 8 гуруҳга ажратилади.
  • Гуруҳларнинг 8 ғолиби чорак финалга чиқади, қолганлар уйига кетади.
  • Плей-оффларда ҳеч қандай қўшимча бўлимлар бўлмайди, бирданига пенальтилар серияси.
  • Ҳар бир жамоа камида иккитадан ўйин ўтказиши аниқ бўлади. Финалчилар эса 5 баҳсда майдонга тушишади.

ЎТКАЗИШ КУНЛАРИ ВА МЕЗБОНЛАР

  • Илк турнир 2021, кейингиси 2025 ва шунга қараб 4 йилда бир бора ўтказилади. Ўйинлар ўтказиладиган жойла ҳозирча маълум эмас, бироқ бу катта эҳтимол билан Хитой бўлиши кутилмоқда. Кейин АҚШ ва шундан сўнг Саудия Арабистони турнир мезбони бўлиши кутилмоқда.
  • Турнирнинг ўтказилиш вақти 18 кун давом этади. Илк турнир 2021 йилнинг 10-28 июль кунлари бўлиши кутилмоқда.

КОНФЕДЕРАЦИЯЛАР ВА ҚАТНАШЧИЛАР

Қатнашчилар тизим шундай бўлиши кутилмоқда:

  • UEFA (Европа) – 12 клуб
  • CONMEBOL (Жанубий Америка) – 4 клуб. Яна бир жамоа эса Океания жамоаси билан ўтиш баҳсларида ўйнайди
  • CAF (Африка) – 2 клуб
  • АFC (Осиё) – 2 клуб
  • CONCACAF (Шимолий Америка) – 2 клуб
  • OFC (Океания) – 1 клуб, у ҳам Жанубий Америка қитъаси жамоаси билан ўтиш ўйинларида қатнашади.
  • Турнир ўтказилаётган давлатдан яна бир жамоа

Ташкилотчилар ушбу рўйхат борасида келишиб олишган ва бу ўзгармайди.

  • "Gazzetta dello Sport" тасдиқлашича, илк турнирда "Барселона", "Реал Мадрид", "Ювентус", "Интер", "Милан", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", ПСЖ, "Бавария" ва "Аякс" каби жамоаларнинг иштирок этиши аниқ бўлган.
  • Қолган ўринларни эса "Атлетико", "Манчестер Сити", "Челси", "Боруссия" Дортмунд, "Порту" ва "Бенфика" каби жамоалар эгаллаши мумкин.
  • Жанубий Америкадан эса ушбу жамоаларнинг 5тасида мусобақада қатнашиши мумкин: "Ривер Плейт", "Бока Хуниорс", "Сантос", "Фламенго", "Пеньяроль" ва "Насьональ".

2021 йилги турнир рамзий аҳамият касб этган учун, жамоалар танлаб олинади. Испаниянинг "Sport" нашри хабарига кўра, 2025 йилдаги турнирга фақатгина турнирларда ютган жамоалар йўлланма олишади.

ПУЛЛАР

Кейинги 12 йил учун Миллатлар кубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧга 25 млрд доллар ажратган. Пуллар Япониянинг "SoftBank", шунингдек, Саудия Арабистони ва БАА шайҳлари томонидан тўлаб берилади.

Манбанинг тасдиқлашича, Миллатлар лигасидаги термаларга ўша сумманинг 25-35 фоизи тақдим этилади. Қолган маблағ эса 24 жамоа иштирок этадиган клублар ўртасидаги ЖЧга ажратилади. Икки турнир ғолибларига 70 млн доллар миқдорида маблағ тақдим этилади.

Таққослаш учун: БААда ўтган сўнгги клублар ўртасидаги ЖЧга 37 млн доллар ажратилганди.

ЮТУҚЛАР ВА МУАММОЛАР

"Marca" хабарига кўра, Испаниянинг икки гранд жамоаси ушбу турнирнинг ўтказилишидан манфаатдор бўлиб туришибди. Англиядагилар ҳам буни қўллаб-қувватлашмоқда.

Бироқ "The Times" хабарига кўра, УЕФАдагилар лойиҳанинг амалга ошмаслигини исташмоқда.

"Биз қолган конфедерациялар билан музокара олиб бормаймиз. Бу турнир Европа футболи зарарига ишлайди. УЕФАдан фақатгина 3 жамоа турнирда иштирок этишини истайман", - деб интервью беради УЕФА президенти Александер Чеферин.

Ҳозирча турнир ўтказиш борасида расмий маълумот берилмаган. Бу ҳақидаги қарор 1 июнь кунидаги йиғилишда тасдиқланиши кутилмоқда.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика