ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди
		
		20 jan 2022 21:43
        News	
	 
				 
				ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди
Ижаранинг максимал муддати 1 йилни ташкил қилса, энг кам муддат икки трансфер ойнаси орасидаги давр бўлади. Эндиликда футболчиларни иккинчи клубдан учинчи клубга ижарага бериш тақиқланади.
Янги регламентга кўра, клуб бир мавсум давомида бир клубнинг учдан ортиқ футболчисини ижарага олиши мумкин эмас.
Ижарага олинувчи футболчиларнинг максимал сони ҳам белгиланган: 2022 йил 1 июлдан 2023 йил 30 июнига қадар клублар бир мавсумда 8 нафардан ошиқ футболчини ижарага бермайди ва олмайди.
2023 йилнинг 1 июлидан 2024 йилнинг 30 июнига қадар бу лимит бир мавсум учун 7 нафар футболчини ўз ичига олади. 2024 йилдан бошлаб клублар мавсум давомида 6 нафардан ортиқ футболчини ижарага бермайди ва олмайди.
Ушбу чеклов 21 ёшдан кичик футболчилар ва клуб тарбияланувиларига тааллуқли эмас.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments