ФИФА: Ҳакамларнинг ёшига нисбатан чеклов олиб ташланди
20 dec 2014 18:16
News
ФИФА: Ҳакамларнинг ёшига нисбатан чеклов олиб ташланди
ФИФА Ижроия қўмитаси ҳакамларнинг ёшига нисбатан қўйилган чекловни олиб ташлади.
Шу пайтгача ҳакамлар 45 ёшга тўлгач профессионал фаолиятларини
якунлашлари шарт эди. ФИФА расмий сайтининг хабарига кўра, Марокашнинг
Работ шаҳрида бўлиб ўтган Ижроқўм йиғилишида ҳакамларга 45 ёшга
тўлгандан кейин ҳам ишлашга рухсат берилди.
Фақат бунинг учун улар ФИФАнинг ҳакамлар Қўмитаси томонидан ҳар йили мажбурий равишда текширувдан ўтишлари шарт. Тиббий кўрик ва фитнес-тест натижаларига қараб, ҳакамларнинг қўлига ҳуштак олиш ёки олмаслиги маълум қилинади.
Link :
Source : olamsport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments