ФИФА футбол агентлари борасида янги қарор чиқарди
12 jun 2014 08:02
News
ФИФА футбол агентлари борасида янги қарор чиқарди
Сан-Паулудаги ФИФА конгресси чоғида футбол агентлари тизими борасида янгиликлар чиқарди.
Энди «футболчининг агенти» номи «воситачи»га ўзгартирилди, деб хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.
2015 йилнинг 1 апрелидан кучга кирадиган қонунга кўра футболчилар клублар ёки махсус тузилган компанияларга тегишли бўлишади. Шу вақтдан бошлаб воситачилар барча трансферларни ўз мамлакати федерациясида рўйхатдан ўтказиши керак, муаммоли вазиятлар эса фуқаролик судлари орқали ечилади.
Воситачилар битта трансфердан 2 миллион доллар ва футболчинин йиллик маошидан 3 фоизидан кўпроғини олишга ҳаққилари бўлмайди.
Олдинроқ ФИФА агентлик бонусларига чеклов қўймаганди, бунга қадар агентлар футболчининг йиллик маошининг 10 фоизигача пул олишлаи мумкин эди.
Футболчилар ва клублар федерацияга воситачи олаётган барча пуллар ҳақида маълумот тақдим этишлари шарт. Федерациялар эса ҳар йили ФИФАга ҳужжатларни топширишади.
Бундан ташқари балоғат ёшига етмаган футболчилар трансферидан бонуслар олиш таъқиқланади.

Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments