Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

ФИФА Эрон ва Қатар футболчиларини жазолади News

ФИФА Эрон ва Қатар футболчиларини жазолади

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Эрон ҳамда Қатар терма жамоалари аъзолари ФИФА тартиб-интизом қўмитаси томонидан жазоланди.

Саралашнинг учинчи босқичи, биринчи тури доирасида Теҳронда бўлиб ўтган Эрон – Қатар ўйини давомида юзага келган жанжал сабаб Қатар терма жамоаси аъзолари - Машъал Абдуллоҳ, Аҳмад Ёсир, Холид Муфтанининг ҳар бирини икки ўйинга, Абдулкарим Ҳассанни эса уч ўйинга четлатди.

Эронликлардан эса Сардор Азмун ва Эҳсон Ҳожисафий биттадан ўйинга четлатиш олди. Шунингдек, футболчиларга 5 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солинган.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, саралашнинг учинчи босқич, тўртинчи тури доирасида, 11 октябрь куни бўлиб ўтган Эрон – Корея учрашуви олдидан стадионда ҳамда танаффус вақтида диний маросим ўтказилганлиги ҳамда мухлислар томонидан диний баннерлар кўтарилгани сабаб Эрон Футбол Федерацияси 45 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика